Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман" News

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман"

Барчамизга аёнки жорий ҳафта ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда ҳам оғир кечди. Ҳаттоки, аксарият мухлислар миллионлар ўйини саналмиш футболдан кўнгилари қолгандек гўё.

Бинобарин, ишонамизки бу ҳиссиётлар вақтинчалик ва тез орада улар сафимизга яна қайтишади. Шундан бўлса керак, мухбирларимиз мазкур салбий кайфияту туйғуларни сабабчиси ҳисобланган миллий терма жамоамизнинг ҳозирда собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяндан интервью олиш мақсадида боғланди.

Самвел Вячеславович интервьни кейинроқ беришни ваъда берган ҳолда биздан дил сўзларини мухлисларга етказиб қўйишни илтимос қилди. Хуллас қуйида С.Бабаянни терма жамоа ва ўзбек футболи фанатларига йўллаган узрномаси ҳавола қилинмоқда.

“Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди.

Мен шу ўринда бизга етарли шарт-шароитларни яратиб берган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз турнирни жуда яхши бошгандик ва гуруҳдаги 2 турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айлангандик. Терма жамоадаги ишга бошқача ёндошув керак, яъни “спецефик” ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда натижа футболчилар соғлиғини қандай ҳолатда эканлигига ва ўз вақтида терма ихтиёрига етиб келишига боғлиқ бўлади.

Афсуски, шундан сўнг етакчи футболчиларимизни жароҳат олиши ёки терма жамоа ихтиёрига оптимал формада келмасликлари натижасида таркибда юқотишларга учрадик.

Бундан ташқари баъзи ўйинларда шахсан менинг хатоларим туфайли ҳам айрим учрашувларда очколар юқотдик.

Шу билан бирга бизга кўплаб ўйинларда омад етишмади. Сўнгги дақиқларда ўтказиб юборилган голлар фақат йўқ қўйилган хатолар эвазига эмас балки омад деган нарсага ҳам боғлиқ бўлди.


Нима бўлганда ҳам мазкур босқичда иштирок этган футболчиларимиздан иборат жамоа Жаҳон футбол форумида иштирок этишга лойиқ эди. Мен ишонманки, бизнинг бош жамоамиз ЖЧ финал босқичида қатнашади ва бунинг учун бизда иқтидорли футболчилар жуда кўп.

Мен шу ўринда мухлисларимизни икки йил мобайнида сўнгги тургача қўллаб-қуватлаб турганлари учун уларга катта раҳматлар айтмоқчиман.

Терма жамоада ишлаш ҳар қандай мутахассис учун катта фахр ва шу билан бирга катта жавобгарлик ва масъулият юклайди. Худо ҳаққи шахсан мен бутун вужудим билан шу ишга ўзимни бағишлагандим.

Бизни эзгу мақсад сари, яъни ЖЧ финал босқичидан биттагина гол етишмади холос...Биз мундиалга чиқиш учун, мухлисларимизни бахиёр қилиш учун барча ўйлаган ишларимизни қилдик, аммо...

Мен яна бир карра улардан узр сўрайман ва терма жамоамизни кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, уларга фақат қувонч ва бахт олиб келишини тилаб қоламан”....



Rating: -240   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика