Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз" News

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз"

Фаолияти давомида тўртта жаҳон чемпионатида ўйнаган (1994-2006) Сами Ал Жабер навбатдаги мундиалдан нималарни кутаётгани ҳақида гапириб берди.

Март ойида ўтказилган Бельгияга қарши ўртоқлик учрашуви Саудия Арабистони учун жуда хунук якун топди. Негаки жамоа 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг мухлислар терма жамоани танқид қилишни бошлаб юборишди. Саудияликлар сафида энг кўп ўйин ўтказган собиқ футболчилардан бири Сами Ал Жабер дарҳол матбуот орқали чиқиш қилиб, ҳозир танқиднинг ўрни эмаслигини айтди.

- "1994 йилги мундиалдан олдин ҳам биз ўртоқлик ўйинларида ўзимизни кўрсата олмагандик. Эсимда Грецияга 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Аммо жаҳон чемпионати бошланганидан сўнг Греция гуруҳда охирги ўринда қолиб кетган, биз эса кейинги босқичга чиққандик".

- "Бу гал биринчи ўйинни мусобақа мезбонига қарши ўтказамиз. Россия - кучли жамоа, лекин биз улардан қўрқмаймиз. Менимча, бу ўйинда дуранг қайд этилса керак. Уругвайга ютқазган тақдиримизда ҳам Мисрни енгишга кучимиз етади. Менимча, ҳар бир мураббий шундай ўйласа керак".

- "Ҳозир ҳамма Россия ҳақида гапиряпти. Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади, лекин ваҳимага тушиш керак эмас. Менимча, руслар бизни чуқур ўрганишяпти. Бельгияга ютқазиб қўйганимиз эса ҳеч нарсани англатмайди. Жаҳон чемпионатида бемалол ўзимизни кўрсата оламиз".

- "Футболда энг қийини гол уриш, гол урмасдан кейинги босқичга чиқа олмайсан. Афсуски, мен ҳозирги жамоада ўткир ҳужумчини кўрмаяпман. Лекин ўзим билган ҳужумчилар орасида энг кучлиси бу - Фаҳад Ал Муваллад. Неймар Бразилия учун, Месси эса Аргентина учун қандай аҳамиятга эга бўлса, Фаҳад ҳам биз учун шундай футболчи", - дейди саудия футболи юлдузларидан бири.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика