Latest news

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  4 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  21 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Самарқанд терма жамоаси хотира турнири ғолиби! News

Самарқанд терма жамоаси хотира турнири ғолиби!

Самарқанд шаҳридаги "Динамо" марказий стадионида Сирожиддин Бозоров ва Гиоргий Фролов хотирасига бағишлаб ўтказилган республика турнир якунланди.

Унда республикамизнинг турли вилоятларидан 2002-2003 йилларда туғилган ўcмирлардан иборат 8та жамоа иштирок этишди.

Бугун турнирнинг ҳал қилувчи учрашув бўлиб ўтди. Финалда Самарқанд шаҳрининг икки терма жамоаси ўсмирлари кураш олиб боришди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар тепишда Нодир Мардонов жамоаси футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Учунчи ўрин хоразмлик ёш чарм тўп усталари насиб этди.

Финалдан баҳсидан сўнг турнир совриндорлари ва энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Рустам Истамов, Элбек Мусаев, Иван Кострикин каби футбол фахрийлари ўсмирларга Сирожиддин Бозоров ва Гиоргий Фроловларни хотирлаб, уларнинг фидойиликлари тўғрисида таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг ПФЛ спорт директори Алексей Фролов, “Динамо” клуби футболчилари турнир ғолибларини Самарқанд вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.


2002-2003 - йил туғилганлар ўртасида
1-ўрин . Самарқанд терма жамоаси-1
2-ўрин . Самарқанд терма жамоаси-2
3-ўрин . Хоразм терма жамоаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика