Салиба "Арсенал"дан "Марсел"га тўлиқ асосда ўтишни хоҳламоқда
24 mar 2022 12:37
News
Салиба "Арсенал"дан "Марсел"га тўлиқ асосда ўтишни хоҳламоқда
"Марсель" ҳимоячиси Вильям Салиба жамоада қолишни хоҳлашини тан олди.
Мавсум сўнгида уни "Арсенал"дан ижараси якунига етади.
"Ҳеч қачон менга бу ерда яхши эканлигини яширмаганман. Олдинда мени нима кутаётганини билмайман, ҳали икки ой бор. Энг асосийси - Чемпионлар Лигасига чиқиш ва Конференциялар Лигасида имкон борича олдинга бориш.
"Арсенал" ва "Марсель" ўртасидаги музокаралар кейинроқ, май охири-июнь бошида бўлади деб ўйлайман. Бу ерда қолиш умуман ёмон бўлмас эди, аксинча, шаҳарни, жамоадаги дўстларни ва мураббийни биламан. Аммо, бу ерда барчаси менга боғлиқ эмас", - дейди Салиба.
Салиба ўтган ҳафтада илк бор Франция терма жамоасидан чақирув олди.
Link :
Source : RMC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments