Latest news

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  0 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  0 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  3 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири News

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири

Евро-2020"да Венгрия термасини италиялик собиқ футболчи Марко Росси бошқарганини билармидингиз?!

Италияда мураббий Росси С1 Сериядан уёғига ўта олмади. 2012 у Венгрияга кўчиб кетади ва "Гонвед"ни қабул қилиб олади. Жамоа билан Европа Лигасида ўйнайди, қуйи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қолади, 2016/17-йилги мавсум эса 24 йил ичида илк бор чемпионлик титули қўлга киритилди. Мавсумлар оралиғидаёқ жамоани тарк этди – айтишича, таклиф қилинган янги шартномадаги рақамлар эришилган натижа ва амалга оширилган иш учун муносиб баҳо эмасди.

Кейин Словакияда ДАК жамоасида бир мавсум ишлади. Жамоа тарихда илк бор учликка кирди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 2018 йил ёзида Росси Венгрияга қайтди ва мамлакат термасига бош мураббий этиб тайинланди.


"Агар мен Италияда қолганимда, ҳозир акамнинг бухгалтерлик фирмасида оддий ишчи бўлиб фаолият олиб бораётган бўлардим, – дейди 56 ёшли Росси. – Бахтимга, Венгрияга кўчиб ўтдим ва бу ерда ўзимга ёқадиган иш билан шуғуллана оламан".

Италия ҳақида Россининг хотирасида салбий воқеалар қолган – айниқса жануб ҳақида. "Скафатезе" бошқарувини қўлга олдим, жамоани дахшатли десам камлик қиладиган ҳолатда лигада сақлаб қолдим. Кейин "Кавезе" жамоасида ишладим – негадир у ерда ҳамма менга қарши эди. Сабабини ҳеч билолмадим. Иш шу даражага етиб бордики, трибунада ўйинга ташриф буюрган аёлимга ҳурматсизлик қилишди (мухлислар Росси аёлига қарата туфлашган). Мен ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва бошқа жанубда ишламаслик ҳақида ўзимга сўз бердим. Бир йилча ишсиз юрдим, учта таклиф бўлди, бироқ менга С Серияда ишлаш учун пул тўлашим кераклигини айтишди. Жуда ғалати ҳолат. Ўшанда мен футбол мен учун буткул тугади деб ўйлагандим ва бошқа иш қидира бошладим. Лекин Будапештта ўз ресторани бор дўстим мени "Гонвед"нинг собиқ спорт директори билан таништирди. Ҳаммаси шундай бошланганди".


Шу ўринда қахрамонимизнинг икки муҳим қарорига эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз. Росси она юртида, акасининг фирмасида ишлаб, хотиржам ҳаёт кечириши мумкин эди. Аммо у қийин йўл орқали бўлсада, ўзи севган ишни танлади. Мураббийликдаги баъзан табиий, баъзан сунъий, кутилмаган қийинчиликларга қарамай, таслим бўлмади ва қатъий турди. Бугун эса Марко Росси ва жамоаси гарчи гуруҳда қолиб кетган бўлсада, Евро-2020"ни чинакам қахрамонлардек тарк этмоқда.      

Эслатиб ўтамиз, тунда Венгрия сафарда Германияга жиддий қаршилик кўрсатди ва 84-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайлигина ғалабани қўлдан чиқарди ҳамда гуруҳда қолиб кетди. 


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика