Latest news

17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  7 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  10 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди News

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди

Бугун "Қўқон-1912" клуби ҳужумчиси, 2011 йили Мексика яшил майдонларида порлаган юлдузчамиз Тимур Ҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мексикадаги ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида порлаган футболчилардан бири бу Тимур Ҳакимов эди. Ўша кичик мундиалда бугунги кун қаҳрамони чинакамига порлаганди. Мексикадан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоларига ЎФА майдонида "Спарк" автомобилларининг тантанали равишда топширилгани ҳамон кўз ўнгимизда.     

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган, - дейди Тимур болалик йилларини эсга олиб. - Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Етти ёшимдан футбол билан ҳамнафасман. Кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб, мени футболга беришларини сўрашган. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев. Бу мураббийдан бир умрга миннатдорман. 

Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Мексикадаги мундиални ҳали узоқ вақт эслаб юрамиз. Майли, энди бу тарих. Ўша жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бу табрикка сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари ҳам қўшиладилар. У жорий мавсум "Қўқон-1912" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика