Latest news

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  8 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  12 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  2 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Сайтда янги юзерлар! News

Сайтда янги юзерлар!

Хабарингиз бор, сайтимизда рўйхатдан ўтиш ёпиб қўйилганди.
14-18 июль кунлари оралиғида рўйхатдан ўтиш очилди ва бир неча нафар ўқувчилар сайтимиз "юзери"га айландилар. Аммо доим ҳам сайтимизда рўйхатдан ўта олмайсиз. Сабаби, биз бу ерда дўстлик ришталарини тузиш тарафдоримиз. Ҳар куни бир нечта ўқувчиларнинг турли никларда рўйхатдан ўтишлари натижасида келишмовчиликлар ва шунга ўхшаган хунук ҳолатлар келиб чиқиши боис ҳам шу тартибда фаолият олиб борамиз. Натижа эса чакки эмас, жуда кўпчилик аҳил ва иноқ. "Барса" ва "Реал"чилар ҳам йўқ, аниқроғи бор, аммо бизнинг ўқувчилар буни шунчаки бир ўйин эканлигини тушуниб етганлар, ўзларига тегишли бўлмаган кишиларни деб уришмайдилар.

Регистрация очилганидан кейин сайтимизда бир-икки нафар шундай ўқувчилар оралади, лекин биз дарҳол кескин чораларни кўрдик. Сайтни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аъзолари бор. Кичиклар, доим катталарни ҳурмат қилинг. Футбол ҳаммамиздан қолиб кетадиган спортнинг оддий бир ўйини холос, меҳр-оқибат эса доим керак.

Кеча текшириб чиқсам, сайтда 7000дан зиёд ўқувчи рўйхатдан ўтган. Шулардан 200га яқини қайтиб чиқмайдиган блокда. Демак, 6000 нафардан зиёд ўқувчи фаол ҳолатда, аммо уларнинг 90% фақат хабараларни мутолаа қилади. Баъзан ўз логинини ишлатиб қўядиганлар ҳам анча кўп.

"CA" бир оила, ходимлар, футболчи-ю мураббийлар ва ўқувчилар. Биз шундай бўлиши тарафдоримиз. Илтимос, асабингизни оилангиз учун асранг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика