Latest news

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  5 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди" News

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди"

“CAFA U-16 Championship” доирасида Ўзбекистонга (1:4) қарши учрашувдан кейин Афғонистон термаси устози Саид Ҳоди Козимий ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дастлабки дақиқаларда яхши ўйнадик ва биринчи бўлиб гол урдик. Кейинчалик босим пайдо бўлди. Шу боисдан ўйиндан олдинги тузилган режалар иш бермади. Футболчиларим ўзларини кўрсата олишмади. Кўплаб голлар қўйиб юбордик. Рақиблар кучли ўйин намойиш қилди. Ўйин давомида Ўзбекистон термасини яхшигина қўллаб-қувватлашди. Бу ҳам ғалабанинг бир омили бўлди, футболчиларга куч бағишлади. Танаффусда футболчиларимга тўп билан кўпроқ бўлиб, ўйинни назорат қилишларини кўрсатма бергандим. Аммо иккинчи бўлимнинг бошида пенальтини ура олмадик. Бу ҳам йигитларга қўшимча босим берди.

Биз икки йил олдин йиғилганмиз. Ўшанда 14 ёшгача бўлганлар термаси номи остида йиғинлар олиб боргандик. Шу вақт давомида кўплаб муаммолар бўлди. Таркибнинг катта қисми ўзгарди, янгиланишлар бўлди. Рамазон ойида ҳам футболчилар шуғулланишди. Аммо шароитлар яхши бўлмагани учун бир тан бир жон бўла олмаяпмиз.

Тўғри, биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак эди. Аммо биринчи ўйиндаги мағлубитга қарамасдан бизда имконият бор. Турнирга яхши шароитда тайёргарлик кўра олмадик. Буни тушунтириш қийин. Аммо вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Бўлажак Осиё чемпионатида биринчи марта иштирок этяпмиз. Умуман олганда Афғонистон барча ёш категорияларида илк марта Осиё чемпионатида қатнашади. Бу турнирда биз гуруҳдан чиқишни режалаштиряпмиз. Ушбу турнир орқали биз яхши футболчиларни саралаб олишимиз керак. Менда бунданда яхшироқ футболчилар бор. Бироқ бу турнирда биз футболчиларни саралаб олишга мажбурмиз", - деди мураббий.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика