Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  3 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  47 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Садд Ал Шеҳри: "Умид қиламизки, эртага Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўйинни финалдаги бўлажак рақибимизни билиб олиш мақсадида кузатамиз" News

Садд Ал Шеҳри: "Умид қиламизки, эртага Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўйинни финалдаги бўлажак рақибимизни билиб олиш мақсадида кузатамиз"

Эртага U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Австралия U-23 - Саудия Арабистони U-23 учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва ўйинчи Ҳамад Ал Туҳайфон ўзларининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.

- Ҳурматли мураббий, ярим финал баҳсидан олдин ўз фикрларингизни билдирсангиз...

- Авваламбор, барча жамоаларни ярим финал босқичига етиб келганликлари билан табриклайман. Австралияга қарши ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Финалга йўл оламиз деб ўйлайман. Австралия U-23 терма жамоаси ҳам ажойиб ўйин кўрсатади. Жамоанинг ярим финалга етиб келганининг ўзи ҳам кўп нарсани англатади. 

- Жаноб мураббий, ярим финалда қандай ўйин кўрсатишни режалаштирмоқдасиз?

- Ярим финалда ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Ҳар бир жамоанинг бу босқичдаги мақсадлари аниқ бўлади. Тоза футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Футболчиларим ўйинга тўлиқ тайёр бўлишади деб ўйлайман. 

- Ўйинчи Ҳамад Ал Туҳайфонга савол. Саудия Арабистони шу босқичга қадар бирорта ҳам гол ўтказмади. Бунинг сири нимада?

- Биз ўз устимизда жуда кўп ишлаганмиз. Мураббийнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиб келдик. Эртага ҳам гол ўтказмасликка умид қиламиз. 

- Австралия жамоасининг ўйин услуби ҳақида мураббийнинг фикри қандай?

- Австралия жуда кучли жамоа. Умуман олганда бу босқичдаги барча жамоалар кучли. Рақибимиз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Иккала жамоада ҳам сифатли ўйинчилар бор. Ғалаба қозонишга умид қиламиз. 

- Жаноб мураббий, Ўзбекистон ва Япония термалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдира оласизми?

- Биласизми, рақибни биз танлай олмаймиз. Умид қиламизки, эртага Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўйинни финалдаги бўлажак рақибимизни билиб олиш мақсадида кузатамиз.

- Мураббийга савол. Австралияни тўхтатишда сизда қандай режалар бор?

- Ўйлашимча, бизнинг юқори тайёргарлик. Эртага барчага ёқадиган ўйин тақдим қилишимизга ишонаман.  Албатта, биз ҳар қандай сюрпризларга тайёр бўламиз. Ўйин давомида қандай ҳолат юз берса ҳам, биз шунга яраша ўйин кўрсатамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика