Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Саад Ал Блуши: “Бор эътиборимизни бугунги ўйинга қаратамиз” News

Саад Ал Блуши: “Бор эътиборимизни бугунги ўйинга қаратамиз”

Бугун “Д” гуруҳидан ўрин олаган Қатар ҳамда Австралия терма жамоалари 2 – тур учрашувини ўтказади. Биз Қатар терма жамоаси футзалчиси Саад Ал Блуши билан учрашиб ундан ўйиндан олдин интервью олдик.

-  1 – турдаги Япония терма жамоасига қарши ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Япония терма жамоасига қарши ўйинда ёмон ўйин намойиш этмадик деб ўйлайман. Япония жуда яхши жамоа, биз уларга мусониб равишда қаршилик кўрсатдик. Битта хатойимиз туфайли ўз дарвозамидан гол ўтказиб юбордик.  Биз олдинги Осиё чемпионига қарши ёмон ўйин намойиш этмадик деб ўйлайман.

-  Бугун Австралия терма жамоасига қарши ўйнайсизлар. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Бугун Австралия терма жамоасига қарши 2 – турни ўтказамиз. Биз ушбу ўйинга тайёрмиз. Австралия термасига қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Агар бугун мағлуб бўлсак мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлаймиз. Малайзия терма жамоасига қарши ўйин биз учун ҳеч нимани хал қилмайди. Шунинг учун иложи борича бор эътиборимизни бугунги баҳсда ғалаба қозонишга қаратамиз.

-  Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказгансизлар. Ушбу терма жамоа ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ўзбекистон жуда яхши терма жамоа. Уларга қарши икки бор ўртоқлик ўйинида майдога чиқганмиз. Афсуски иккала ўйинда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрганмиз. Ўзбекистон жуда кучли терма жамоа. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонишга ҳақли.

-  Юртимиз сизга ёқдими?
-  Мен биринчи бор Ўзбекистонга ташриф буюришим. Бу ерни одамлари жуда ҳам оқкўнгил ва мехмондўст экан. Биз учун барча шароитлар қилиб бергани учун ташкилот рахбарларига ўз миннатдорчилигими билдираман. Жуда ҳам ажойиб мамлакат экан. Барча нарсалар мени тўлақонли қаноатлантирди.  


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика