Latest news

23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  2 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10

"СА" ходимлари "Олтин тўп"га кимни муносиб кўришди? News

"СА" ходимлари "Олтин тўп"га кимни муносиб кўришди?

Тунда "Олтин тўп" топшириш маросими бўлиб ўтади.
Сайтимиз ходимлари ушбу маросимдан олдин ўз фикрларини билдиришди.

Аброр Қодиров:
"Олтин тўп"га Рибери муносиброқ, лекин Роналду ютади, сабаби Руни учликда йўқ.

Марат Аксанов: "Олтин тўп"ни Роналду олади, сабаби Рибери Филипп Лам, Арьен Роббен, Томас Мюллер ва Давид Алабадан кучли ўйнамади, агар Месси олса соврин ўз нуфузини йўқотади.

Миразиз Муродов: "Олтин тўп"ни Рибери ютади чунки жамоавий натижа кўрсатди.

Илҳом Раҳматов (оператор): "Олтин тўп"ни Месси олади, чунки голдан сўнг камерага яхши ишлайди.

Толибжон Қосимов: Роналду ютади, чунки бу ҳақда раҳматли саккизоёқ Паул айтди.

Ҳумоюн Давуров: "Олтин тўп"ни Роналду ютади чунки у Мессига "Олтин тўп" борасида етиб олиши керак.

Исломбек Рустамбеков: "Олтин тўп"ни Роналду олади, "no comment".

Омонжон Тўхтамирзаев: "Олтин тўп"ни Роналду ютади, чунки бу сафар маросимга унинг оила аъзолари келмоқда!

Нарзулла Сайдуллаев: "Олтин тўп"ни Рибери олади, чунки Роналду ва Месси 2013 йил Чемпионлар лигасини ютмади.

Беҳзод Назаров: "Олтин тўп"ни Роналду ютади, чунки якуний натижадан хабардорман.

Хайрулла Холиқов: "Олтин тўпни" Роналду олади, чунки у қайсидир ўйинда 3 метр баландга сакради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика