Latest news

10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  0 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  2 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  3 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  5 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  14 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  9 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1

“СА” анкетаси. Беш саволга беш жавоб (Х.Холиқов варианти) News

“СА” анкетаси. Беш саволга беш жавоб (Х.Холиқов варианти)

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати тобора қизғин тус олмоқда.
Гуруҳ ўйинлари ҳам якунига етай деб қолди. Сайтимиз ходимлари билан келишган ҳолда ЖЧга бағишланган анкета ташкил қилдик. Унда журналистларга бешта савол берилади ва шу саволлардан келиб чиқиб ҳар ким ўз жавобини айтади. Демак, анкетамизнинг дастлабки иштирокчиси Хайрулла Холиқов. Қуйида саволлар ва Х.Холиқовнинг жавобларини ўқишингиз мумкин.

Саволлар
1.   Жаҳон чемпионати борасидаги таассуротлар?
2.   Қайси ўйинлар кўпроқ ёқди?
3.   Осиё жамоаларининг иштироки ҳақида нима дея оласиз?
4.   Ўзингиз учун кимларни кашф қилдингиз? (Жамоа ва футболчилардан)
5.   Жаҳон чемпиони бўлиш учун кимда имконият юқори?

Жавоблар
1.   Жаҳон чемпионатидек ҳар тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасини доимгидек катта қизиқиш билан кўриб боряпман. Ўйинлар мен кутгандан ҳам шиддатли кечмоқда дея оламан. Шунда баъзан ўйланиб қолар экансан, агар терма жамоамиз чиққанида шундай тезликка бардош бера олармиди деб. Бу йилги мундиалда исталган воқеа юз берадими? Тўғриси, бу борада бир нарса дейиш қийин. Тўғри, гуруҳ ўйинларида кутилмаган натижалар кузатилди. Аммо плей-офф бошлангач, фаворитлар ўз сўзини айтса керак. ТВ орқали ўйинларни томоша қилар эканмиз, стадиондаги муҳит ажойиб эканлигини айтиб ўтмасак бўлмайди. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси зўр. Яна бир нарсани айтиш лозим, Европада ёрқин ва оғир мавсумни ўтказган аксарият юлдузлар мундиалда ўзларини кўрсата олишмади. Буни эса чарчоқ аломатлари билан изоҳласак бўлади, ваҳоланки уларнинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

2.   Бразилия - Хорватия, Хорватия - Мексика, Голландия - Испания, Уругвай - Италия, Аргентина - Эрон, Франция - Швейцария Германия - Португалия ҳамда Россия - Ж.Корея учрашувларини алоҳида қизиқиш билан томоша қилдим ва шу ўйинлар менга маъқул келди. Албатта, бу ерда оддий ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳамма бир-бири билан охиригача курашмоқда. Ҳозирча Мексика, Голландия, Уругвай ва Франция иштирокидаги ўйинлар кўпроқ ёқди дея оламан.   

3.   ОФКга аъзо давлат бўлганимиз учун ҳам Осиё жамоаларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Мусобақа бошланмасидан олдин Осиёнинг тўртта жамоасидан ҳеч бўлмаса иккитаси кейинги босқичга чиқишини тахмин қилгандим ва асосий урғуни Япония билан Жанубий Кореяга бергандим. Бироқ Япония атиги бир очко билан гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Жанубий Кореянинг ҳам гуруҳдан чиқиши жуда қийин бўлиб қолди. Австралия эса ҳар учала баҳсда мағлубиятга учраб турнирни тарк этди, лекин уларнинг ўйинини ёмон деб бўлмайди. Австралия ҳозирги ўйинини сақлаб қолса, келаси йил ўзида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида бемалол чемпионлик учун кураша олади. Эрон термаси масалани бугун ҳал қилади. Ё гуруҳдан чиқади ё нарсаларни йиғиштириб уйга қайтади. Бундан ташқари, Осиё вакиллари орасида ҳозирча гол урмаган биргина Эрон бўлиб турибди. Менимча, Осиё жамоалари мусобақада ўз даражаларида иштирок этишди, шунга қарамай Япония ва Кореядан кўпроқ нарса кутгандим.

4.   Ўзимни Европа футболи бўйича жонкуяр ишқибоз деб ҳисобламайман. Шунинг учун очиғини айтишим керак, машҳур номларни инобатга олмаганда кўпчилик футболчиларни танимас эканман. Аксарият ўйинчиларни мундиал орқали билиб олдим. Жамоалардан бемалол Коста-Рика, Колумбия ва АҚШ кашфиёт бўлди дея оламан. Бу жамоаларнинг ўйин олиб бориш усули ёқди. Футболчилардан эса Хавьер Эрнандес, Эдинсон Кавани сингари футболчиларни ўзим учун яна бир бор кашф қилдим.  

5.   Фикримча, буёғига Бразилияни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Мусобақа мезбонлари бемалол финалгача бориш имкониятига эгалар. Бундан ташқари, Франция билан Аргентинада ҳам имконият бор деб ўйлайман. Менимча, мазкур ЖЧни Европадан фақат Франция ютиши мумкин. Чунки тахминимча Германия ва Голландия йўлда қоқилишади. Бразилия шундоқ ҳам кучли, Аргентинани Мессининг бир ўзи елкасида кўтариб чемпионлик сари етаклаши мумкин. Ўйлашимча, жаҳон кубоги бу сафар Жанубий Америкада қолади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика