Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Рустам Умаров: "Осиё чемпионати қуръаси менга ёқди" News

Рустам Умаров: "Осиё чемпионати қуръаси менга ёқди"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров Осиё чемпионатига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

"Қуръа менга ёқди. Гуруҳимиз яхши. Асосий рақибларимиз Япония бўлади. Ашхободдаги мусобақада ушбу жамоанинг ёшларини мағлуб этгандик. Лекин миллий терма жамоаси жуда кучли. Қолган рақибларни ҳам унутмаслик керак. Гуруҳда биринчи ўринни олишимиз керак. Биз учун яхши томони чорак финалга чиқсак "A" гуруҳидаги жамоаларга қарши ўйнаймиз. Бу ерда у қадар кучли жамоалар йўқ.

Бизнинг таркибимиз анчайин катта ўзгаришларга дуч келди. Бизга осон бўлмайди. Осиё чемпионатига кимларни олиб кетишни мураббийлар ҳал қилишади. 18 декабрдан Янги йил байрамига қадар Тошкентда йиғин ўтказамиз. Январь ойида тўлиқ февраль ойи бошига қадар осиё чемпионатига ҳозирлик кўрамиз", - дейди Рустам Умаров.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея билан ўйнайди. Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 мусобақаси 1–11 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика