Latest news

08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  0 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  2 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  11 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди" News

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга кичик интервью берди.

"Жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Бу финал ва финаллар такрорланмайди. 90 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Дуранг натижаси қайд этилмасди. Биз Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик. Қитъадаги энг катта мусобақада иштирок этиш барчанинг орзуси. Биз бундай қийин вазифани уддаладик. Биз ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўрамиз, аммо бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга эди. Бугун иштиёқ ҳам, тактика ҳам ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бор эди, аммо мухлисларимиз олдида яхши ўйин намойиш этишга ва кубокни қўлга киритишга мажбур эдик. Бугун бутун стадион қизил рангда эди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди. Бутун ўйин давомида турли хил зоналарда ўйнаганим ва ҳимояга кўп ёрдам берганим мураббийимизнинг кўрсатмаси эди", - дея фикр билдирди Рустам Турдимуродов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика