Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  6 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган" News

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган"

Мамлакатимизда болалар ва оммавий футболни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан бир қатор мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Техник ривожлантириш бошқармаси директори Рустам Толибжонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш борасида бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, турли тадбирлар ўтказилди. Биргина мисол келтирадиган бўлсак, декабрь ойида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларида "Келажак умидлари" деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда ЎФФ вакиллари ва машҳур футболчилар иштирок этиб, келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилди.

2018 йилда ҳам бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларга республикамизнинг барча ҳудудларидаги 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар жалб қилинади.


Бундай мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, турли ёшдаги терма жамоалар учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор ҳудудий ва ЎФФ селекционерлари мазкур тадбирларни кузатиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали мамлакатимиздаги ўғил ва қиз болаларни футбол билан тизимли равишда шуғулланишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур мусобақалар ҳакамлар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. Учрашувларни бошқариб боришга жалб қилинган ҳакамлар фаолияти инструкторлар томонидан баҳолаб борилади ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлар савиясини янада ошириш учун тегишли кўрсатмалар берилади.

Йил давомида ўтказиладиган мусобақалар учун бутун республика бўйлаб спорт мажмуалари ва майдонлар беғараз тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари сифатида тўплар, спорт либослари, фахрий ёрлиқлар тақдим этилади. Шунингдек, мусобақа ғолибларига Кубоклар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси директори.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика