Latest news

02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  1 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  6 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  13 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  21 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  10 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  14

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди” News

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди”

Собиқ футболчи, эндиликда мураббийлик касби билан шуғулланаётган Рустам Қурбонбоев ҳозирда “Пахтакор” футбол клубининг 1999 йилда туғилган ёшларини шуғуллантирмоқда.
Яқинда унинг гуруҳи Қозоғистонда бўлиб ўтган Антон Рохосович Шох хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирида иштирок этиб қайтди.

Мазкур мусобақада Рустам Қурбонбоев шогирдлари бешинчи ўринни эгаллашди. Албатта, жами саккизта жамоа иштирок этган турнирда бешинчи ўрин билан қайтиш “Пахтакор” учун қониқарли натижа ҳисобланмайди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи ҳам айтиб ўтди.

“Хотира турнири яхши савияда ўтди, - дейди Рустам Қурбонбоев. - Ташкилий ишларнинг ҳаммаси жойида бўлди. Энди ўтказган ўйинларимизга келсак, гуруҳда дастлаб “Дордой” билан дуранг ўйнадик, кейинги баҳсда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйдик ва учинчи ўйинда Олма-Ота жамоасини мағлуб этдик. Натижада гуруҳда учинчи ўринни эгалладик. Плей-офф баҳсларида эса аввалига “Спартак” (Тошкент), ундан кейин яна ўша Олма-Ота жамоасини мағлуб этиб, якунда бешинчи ўринни олдик. Олдимизга қўйилган вазифа “Пахтакор” учун ўйинчи етказиб беришдир. Бу борада ишлаяпмиз. Хотира турнирида жамоамиздан Георгий Аҳмедов “Томошабинлар меҳрини қозонгани учун” соврини билан тақдирланди. Бу ҳам бизни хурсанд қилди”.

Қуйида “Пахтакор-99”нинг хотира турнирида қайд этган натижалари ва голлар муаллифини келтириб ўтамиз.

Гуруҳ баҳслари
“Пахтакор-99” - “Дордой” (Бишкек) - 1:1
Гол: Роман Жўраев.

“Пахтакор-99” - “Бунёдкор” (Тошкент) - 0:1

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 3:0
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Ойбек Ҳамидов.

Плей-офф баҳслари
“Пахтакор-99” - “Спартак” (Тошкент) - 3:2
Голлар: Рамил Саркаев (2та), Сарвар Солиев.

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 7:1
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Георгий Аҳмедов (2та), Рамил Саркаев, Роман Жўраев, Ойбек Ҳамидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика