Latest news

21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  0 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  0 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  4 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  0 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  2 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1 18:50Сантуш Роналду ҳақида: "Дунёнинг энг яхши футболчиси. Бошқа гап бўлиши мумкин эмас. У ҳали ЖЧ-2026да ҳам ўйнайди"  12 18:19"Челси" "Бавария" билан музокарага киришди  1 17:48"Арсенал" Мартин Субимендини ёзда 60 миллионга сотиб олади   2 17:17Лерой Сане ва Йозуа Киммих ёзда "Барса"га ўтиши мумкин   4 16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  3 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  7 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  6 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   11

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман” News

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган турнинг рамзий терма жамоасига “Металлург” бош мураббийи Мирсодиқов бош мураббий этиб тайинланди.
Катта эҳтимол билан Рустам Тўхтамуродовичнинг ўзи бундан бехабар дея у кишининг ўзи билан боғландик.

- Рустам ака, матбуотни кузатиб борасизми? Газета ва интернет сайтларида чиқаётган хабар ва янгиликларга қизиқишингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, охирги йилларда матбуотни деярли кузатмай қўйганман. Одамни ёши ўтган сари қандайдир аввалгидек қизиқиш бўлмай қоларкан. Лекин шогирдларим ўзимизга алоқадор бўлган мақолалар чиқса, айтиб туришади.

- “СА” сайти олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоа тузиб чиқади. 25-тур якунларига кўра, бош мураббий сифатида сиз қайд этилдингиз.
- Очиғи, бундан ҳам хабарим йўқ. Лекин хурсандман. Мехнатимизни қадрлаганинглар учун миннатдорман. Йигитларга айтаман ва сайтингларга кириб беришади. Кейин буни ўзим ўқиб чиқаман.

- Сизнингча қайси ҳамкасбларингиз бунга лойиқ эди?
- “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” мураббийларини кўрсатган бўлардим. Айниқса “темирйўлчилар” икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларги оғдириб олишгани эътирофга лойиқ.

- Бошқарувингиздаги “Металлург” сафарда дуранг қайд этди. Навоийдаги ўйин ҳусусида нима дейсиз?
- Учрашув шиддатли ва муросасиз руҳ остида ўтди. Шу куни ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Уч очко билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ айрим вазиятларда йигитларга совуққонлик етишмади. Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Муҳими ютқазмадик.

- “Қизилқум” собиқ жамоангиз ҳисобланади. Айтингчи сиз бошқарган жамоа билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Мен бу жамоада 2003 йили ишлагандим. Албатта фарқи бор. Таркиб борасида ўзгаришларни кўриш мумкин. Мен ишлаган пайтларда Вячеслав Пономарёв, Марсель Идиатуллин, Файзулла Аҳмедов, Одил Исабоев сингари тажрибали ўйинчилар бўлган. Шунингдек бугунги кунда “Металлург”да ўйнаётган Маъмур Икромов билан Саидкомил Акбаров ҳам шунда “Қизилқум” жамоасида тўп тепган. Ҳозир умуман бошқа таркиб. Клуб йўналиши ҳам ўзгарган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика