Latest news

09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  3 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11

Рустам Мирсодиқов: "Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди" News

Рустам Мирсодиқов: "Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Андижон" (3:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Ҳар сафар учрашувдан сўнг шу савол берилади. Лекин бугун жуда мухлислар ҳам ажойиб ўйинга гувоҳ бўлди деб ўйлайман, - дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович. 

Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди. Айниқса рақибимиз "Андижон"нинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қониқарсиз бўлгани учун ҳам улар ғалаба иштиёқида тўп тепди. Лекин шогирдларим астойдил ўйнаб, ғалабани ўз томонимизга оғдира олишди. Бундан хурсандмиз.

- "Андижон"нинг ўйини менга ёқди. Битта футболчи кам ўйнаган бўлсада, очко олиш илинжида бўлишди. Уларда кетма-кет мағлубиятлардан кейин руҳий пасайиш бўлгандек туюлди.   

- Албатта жамоада ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Ҳимоячимиз Александр Ковалёв жароҳати боис майдонга туша олмаяпти.

- Кейинги турда "Пахтакор" билан рўбарў келамиз. Гарчи "шерлар" турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган бўлса-да, бу бизни чўчитмайди. Чунки илгари ҳам бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Навбатдаги учрашувда ҳам ижобий натижага эришиш учун ўйнаймиз, - дейди Мирсодиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика