Latest news

12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  0 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  4 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз” News

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз”

“Динамо” – “Металлург” учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:

- Ўйинни кўрдинглар, “Металлург”нинг катта устунлиги остида ўтди. Биз рақибнинг ўйинларини яхшилаб ўргангандик. Шунга яраша тактика танладик. Бу эса ўз самарасини берди. Тўғриси майдон эгаларидан ҳужумкор футбол кутгандик. Аммо уларнинг беш нафар ҳимоячи билан чиққанлиги бизнинг “юмушимизни” осонлаштирди. Шу ўринда биз майдон эгаларининг иккинчи ролдаги ўйинига ҳам тайёрлангандик. Кўрсатмаларни аниқ бажарганликлари ва чиройли ғалаба учун барча йигитларга катта раҳмат.

Эсонқуловнинг жароҳати хусусида? Оёғи синган, гипс қўйдирдик. Жавоҳирнинг жароҳат олганлиги яхши бўлмади. Ўша вазиятда гол бўлмаса ҳам, Эсонқуловнинг тўқнашувдан четда қолганида рози эдим. Нима қилардик, бу футбол. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Жавоҳирни ёлғизлатиб қўймаймиз. Базада йигитлар билан, шифокор кўз ўнгида бўлади. Ҳали ёш, тезда соғайиб, сафга қайтишига ишонамиз. Ёшларимиз “Металлург”нинг келажаги, дейди Рустам Тўхтамуродович.
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика