Рустам Ашурматов "Рубин" - "Ахмат" учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
03 apr 2024 13:11
News
Рустам Ашурматов "Рубин" - "Ахмат" учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Ўша учрашувда қозонликлар сафида ҳамюртимиз Рустам Ашурматов тўлиқ ҳакарат қилган ва 90+4 - дақиқада сариқ карточка олган эди. "Рубин" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда беллашувнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун 4 нафар номзодни эълон қилди ва мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. Унга кўра, Рустам Ашурматов мазкур баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У сўровда Юрий Дюпин (дарвозабон), Валентин Вада ва Мирлинд Даку (иккиси ҳужумчи)ларни ортда қолдирди.
Рустам Ашурматовнинг "Ахмат"га қарши ўйиндаги статистикаси:
Ютилган яккакурашлар - 9та;
Муваффақиятли техник-тактик ҳаракат - 66та;
Тўпни жамоасига қайтариб олиб бериш - 22та;
Рақиб пасини илиб кетиш - 8та;
Майдоннинг учинчи қисми (рақиб жарима майдони томон)га аниқ паслар - 6та;
Тўп узатишлар аниқлиги - 86 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Рубин" ички чемпионатда 21 турдан кейин 32 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments