Рустам Ашурматов: “Кванджу” К-Лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқчи эмас”
18 may 2020 11:36
News
Рустам Ашурматов: “Кванджу” К-Лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқчи эмас”
Унда ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб бораётган “Кванджу” жамоаси “Сеул” меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди (0:1). Биз эса ўзбекистонлик ҳимоячининг ортда қолган икки тур ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
“Ҳамма кўриб турибди. Учрашувлар мухлисларсиз ўтмоқда. Барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Шуларни инобатга олмаса бошқа ўзгаришлар йўқ. Жамоамиз энди юқори лигага чиқди. Бу жон сақлаб қолиш учун курашамиз дегани эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Икки мағлубият бизга кўпроқ нималар устида ишлашимиз кераклигини кўрсатди. Жамоада яхши савиядаги футболчилар етарли. Фақат озгина тажрибасизлик панд бермоқда. Боз устига яна учта асосий футболчимиз жароҳат сабаб бизга ёрдам бера олишмаяпти. Улар ҳам қайтса ўйинимиз бундан ҳам сифатли чиқишига ишончим комил.

Кореяда ўзбекистонлик футболчиларга қизиқишни ортишига ижобий ҳолат сифатида қараш мумкин. Бунга сабаб охирги йилларда ўйнаган ўзбек футболчилари ўзларидан яхши таассурот қолдирди. Масалан, Икром Алибоев, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов каби футболчилар К-Лигада ёмон ўйин кўрсатишмади. Агарда шу зайилда давом этса бу ерда ҳамюртларимиз яна кўпаяди.
Бевосита телеэкран орқали кузатиб бораётган мухлисларимизга карантин пайтида сабр тилайман. Ҳозирги қийинчиликлардан матонат ва ирода билан ўтиб олсак яна ҳамма ўзи истаган ишига қайтиши мумкин. Барчаларига омад ва соғлик тилайман”,- деди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, "Кванджу" дастлабки икки турда мағлубиятга учради ва айни пайтда К-лигада сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments