Latest news

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  0 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  1 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  28 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик" News

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Аввало, мухлисларни бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Улар анчадан буён бу ерда катта футбол бўлмагани боис ўйинларни соғиниб қолишган экан. Шунингдек, клуб раҳбариятини, шаҳар ва вилоят ҳокимликларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлмам, руҳият билан боғлиқ вазият, кўрдингизлар, икки бўлим бир-биридан фарқ қилди. Биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда деярли тўлиқ ҳимоявий услубда ўйнадик. Танаффусда йигитларга бўшашмаслик ҳақида айтгандим, барибир ўйин давомида йигитлар хотиржамликка берилишди.

- Биринчи бўлимдан фарқли равишда жамоа иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтди. Буни вазият тақозо этдими?

- Ҳа албатта, биз ўйиннинг боришидан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик. Иккинчи бўлимда ҳам устунлигимизни кутгандик, аммо вазият ўзгариб кетди. Учрашувнинг 60-дақиқаларидан сўнг вазиятдан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоага 2 та янги футболчи олиб келинди. Уларнино ўйинлари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ҳа, тўғри, биз трансферлар ойнаси вақтида 2 та футболчини сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг бири бугун асосий таркибда майдонга тушди, бу футболчини "Олимпик" жамоасидан таклиф этганмиз. Иккинчисида жароҳат бор эди, кейинга ўйинларда албатта унга ҳам имкон берамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика