Latest news

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Руслан Аҳмедов: "Аста-секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз" News

Руслан Аҳмедов: "Аста-секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Андижон-SGS" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.


- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинимиз барчага ёқди деб ўйлайман. Чунки жамоамиз жуда ҳаракатчан ўйнади. Учрашувнинг дастлабки 10-15 дақиқалигида 3-4та яхши вазиятлар бўлди. Ушбу вазиятларни голга айлантириш керак бўлганида йигитларда ҳаяжон кузатилмоқда. Биринчи гол урилгандан кейин темп пасайиб кетди. Танаффусда йигитларга қаттиқ гапирдим. Чунки футбол 90 дақиқа ўйналади. Биринчи бўлим билан футбол тугамайди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларни кўпайтирдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Шуларнинг иккитасини голга айлантирдик. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди. Энди навбатдаги ўйинларга тайёрланамиз. Бир ўйинимиз қолдирилгани сабабли кубок баҳсини қўшсак, 3 сафар учрашувини ўтказамиз. 

- Жамоа иккита ўйинда 6та гол урди. "Хоразм" ҳужум чизиғининг ишлари ўнгланяпти, десак бўладими?

- Тактик жиҳатдан айрим нарсаларни ўзгартирдик. Биринчи даврада молиявий ҳолат сабабли йигитларнинг руҳий ҳолатига таъсир бўлди. Шу боисдан ўйин натижаларида ҳам бу сезилди. Секинлик билан барчаси барқарорлашиб, яхши томонга ўзгаряпти. Клуб йигитларнинг пулларини бермоқда. Шундан кейин омад ҳам келаётгандек, вазиятлардан фойдаланяпмиз. Футболда бундай ҳолат ҳам бор. Йигитларни молиявий томонлама қизиқтиришса, иштиёқ билан майдонга тушади. Яратилган вазиятлар ҳам голга айланади. Умуман олганда биринчи даврада ҳам ёмон ўйнаганимиз йўқ, шунчаки вазиятлардан голлар уришда омад келмади. Балки буни тасодиф деса ҳам бўлади. Кубокда ҳам яхши ўйнадик, бугун ҳам. Давомли бўлсин энди.

- Жамоанинг навбатдаги ўйини "Арал"га қарши. Бу принципиал ўйин. Ушбу учрашувга алоҳида бошқача тайёргарлик кўриладими?

- Кубокда "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Арал" билан ўйин 12 октябрга кўчирилди. Унгача кетма-кет сафар ўйинларимиз бор. "Арал"гача ҳали анчагина ўйинларимиз бор. 3 сентябрда бўлиши керак эди бу учрашув. Энди ўша куни биз кубокда ОКМК меҳмони бўламиз. 

- Иккинчи даврада жамоага келган янги футболчилар Темур Исмоилов ҳамда Қадамбой Нурметов ҳақида фикр билдирсангиз.

- Улар ҳам яхши футболчилар. Аста-секинлик билан жамоага яхши қўшилишмоқда. Улар жамоа йиғинларида қатнашмагани сабабли энди-энди ўзларининг жисмоний ҳолатига қайтишмоқда. Мана бугун ҳам жамоага яхшигина ёрдами тегди. Келаси ўйинларда улар янада кучайиб, чиройли ўйинлар кўрсатишига умид қилиб қоламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика