Latest news

10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  2 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  1 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  6 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14

Руфат Акрамхўжаев: "НБУ-Осиё" мавсумни яхши бошлади" News

Руфат Акрамхўжаев: "НБУ-Осиё" мавсумни яхши бошлади"

Мамлакатимизда футбол мавсуми ҳам тобора қизиб бормоқда.
Олий лига қатори қуйи биринчи лигада ҳам баҳслар муросасиз тарзда ўтмоқда. Мана ҳозирги кунга келиб, 5 - тур ўйинлари якунланди. Шарқ минтақасида кураш олиб бораётган “НБУ-Осиё” жамоаси ҳозирда тўрт ғалаба ва бир мағлубият қайд этиб, пешқадамлар сафида бормоқда. Биз жамоа мураббийи Руфат Акрамхўжаев билан учрашиб, ўтказилган турлар ва чемпионат старти борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдик.
 
- Чемпионат старти ва эришилган натижалар ижобий кўриниш олмоқда шогирдларингиз ҳаракатидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
-   Албатта, қайсидир маънода чемпионат стартидаги иштирокимиз қониқарли деб айта оламан. Лекин жамоада хали қилинадиган ишлар жуда кўп. Аста-секин бу борада иш олиб бормоқдамиз.

- “Уз ДонгЖу”дан учралган мағлубият ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
-   Футболда ўзига хос мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Икки бўлим мобайнида ташаббус деярли биз томонда бўлди. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, ҳужумни якунлашда аниқлик етишмади.

- Ўша учрашувдаги 11 метрлик жарима тўпи борасидаги хулосангиз?
-   50 га 50 тарздаги вазият эди деб ўйлайман. Яққол қўполлик эмасди. Айниқса,  90+5-дақиқада бундай ҳолатда кўпчилик ҳакамлар бошқача қарор чиқарарди. Лекин бу билан ҳакамларни айбламоқчи эмасман. Улар ҳам инсон адашишлари мумкин. Ўша учрашувдаги мағлубиятимизнинг сабаби имкониятларимизни кўкка совурганлигимизда.

- Ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмаслиги, қолаверса, асосан голларни ярим ҳимоячи ва ҳимоя вакиллари киритаётганлиги, ғалабалар асосан кичик ҳисобда қўлга киритилаётганлиги жамоада ҳужумчилар муаммоси борлигини кўрсатаётгандек таассурот уйғотмоқда?

-   Дарҳақиқат, ҳужумчилар муаммоси бор. Александр Лупашкода кўплаб имкониятлар бўлмоқда. Афсуски, бу борада у ўз ўйинини топа олмаяпти. Акмал Эргашев эса, Андижондаги ўйинда жароҳат олган. Қолаверса, унинг ҳаракатлари ҳам бироз бизни қониқтирмай турибди. Лекин барча ҳужумчиларда имконият бор. Чемпионат эндигина бошланди. Улар билан кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз. Агар, ишлар кўнгилдагидек бўлмаса, ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришлар қиламиз.

- Таркибда Олим Навкаров каби тажрибали ҳужум чизиғи вакили бор. Унинг тажрибасидан кўпроқ фойдаланса балки бу муаммо бартараф қилинар?
-   Албатта Олим Навкаровнинг тажрибасига шубха йўқ. Лекин у яқиндагина оғир жароҳатдан қутулди. Унинг ўз жисмоний холатини тўла тиклай олди деб айта олмайман. Лекин, аста-секинлик билан ўз устида ишлаб, яхши спорт формасига кириб боришга ҳаракат қилмоқда. Тез орада у тўлақонли кучга кирса, ҳужумда чизиғида  ҳам яхшигина имкониятга эга бўламиз. Қолаверса, жамоада Даврон Валижонов каби олдинги чизиқ вакилига ҳам эгамиз. Ундан ҳам умидимиз катта.

- Таркибда яна Леонид Кошелев ва Музаффар Умрзоқов каби олий лига хадисини олган тажрибали футболчилар бор. Уларнинг ҳаракатлари борасидаги фикрларингиз қандай?

-   Шубҳасиз. Ҳар иккала футболчи жамоадаги ёшларга намуна бўлишмоқда. Машғулотлар жараёнида ҳам, чемпионат доирасидаги учрашувларда ҳам жамоа етакчилари каби ҳаракат қилишмоқда. Аксарият ўйинларда уларнинг сайи-ҳаракатлари туфайли яхши вазиятларни юзага келтирмоқдамиз. Қолаверса, жамоада тажриба ва ёшлик шижоати уйғунликда бўлгани яхши самара беради деб ўйлайман.

- Мавсум аввалида жамоа асосий урғуни ёшларга қаратиш мақсадида иккинчи лигада ҳам ўз ёшлари билан иштирок этмоқда. Улар орасида биринчи босқич якунлангандан сўнг, асосий таркибга қўшилиши мумкин бўлганлар борми? Қолаверса, иккинчи лигадаги натижалар қандай бўлмоқда?
-   Албатта, бизнинг мақсадимиз ҳам асосан иқтидорли ёш футболчиларга имконият бериш ва юртимиз футболи ривожига хисса қўшувчи яхши футболчилар тайёрлашдир. Шунинг учун ҳам иккинчи лигада ёшларимиз билан иштирок этаяпмиз. Бу борада ҳам кўз остимизга олганлар бор. Уларнинг ҳаракатларини кузатиб бораяпмиз. Албатта ўз устиларида ишлаб, ўйин савиясини ошириб боришса, биринчи босқичдан сўнг, уларни асосий таркибга қўшиб оламиз. Натижалар борасида тўхталсам,учта  учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба ғалаба қозонишди. Икки ўйинда эса, афсуски мағлубиятга учрашди. Жамоа хали ёш, эндигина ташкил этилди. Турдан-турга ўйин савияси яхшиланиб боради деб ўйлайман.

- Асосий таркибдаги ёшлар Элдор Чориев, Идрис Бикмайкинлар ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқдами?
-   Уларнинг ҳаракатларидан қониқиш хосил қилмоқдаман. Иштиёқлари юқори. Гол ҳам уришди. Уларда иқтидор бор. Фақатгина тўхтаб қолмаслик керак.

- Ғарб минтақасидаги ўйинларни кузатиб бораяпсизми? Умуман ҳар иккала минтақадаги жамоаларнинг қай бирларида имконият юқори?
-   Тўлиқ фикр билдиришга бироз эрта бўлса керак. Чунки, олдинда кўплаб ўйинлар бор. Ғарб минтақасини ҳам кузатиб бораяпман. “Орол”, “Хоразм” жамоаларининг имкониятини юқори бахолайман. Умуман олганда бир-хил савиядаги жамоалар жуда кўп. Лекин номларни инобатга оладиган бўлсак, “Оқ-тепа”ни алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади.

- Чемпионат аввалида мақсадимиз яхши иштирок этиб, бизга ишонганларни олдида юзимиз ёруғ бўлиш қабилида гапириб ўтгандингиз. Мана 5-тур якунланди натижалар ажойиб, балки энди юқори мақсадлар пайдо бўлгандир?

-   Чемпионат аввалида қандай мақсад ва вазифаларни илгари сурган бўлсак, хали хам мақсад шундан иборат. Юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимдек, асосий урғу ёшларга қаратилади.


Аҳмад Эшматов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика