Latest news

18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  2 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  1 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  3 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  9 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  17 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1

"Рубин"даги селекционер сифатида амалга оширган ишлари, Азмун ва Ўрунов, "Нефтчи", "Локомотив". Андрей Фёдоров билан интервью News

"Рубин"даги селекционер сифатида амалга оширган ишлари, Азмун ва Ўрунов, "Нефтчи", "Локомотив". Андрей Фёдоров билан интервью

Қозон клубининг собиқ сардори Андрей Фёдоров биринчи лигадан бошлаб "Рубин" билан Россия чемпионлигини қўлга киритган кам сонли футболчилардан бири эди.

Андрей Фёдоров "Татар-информ" сайтига берган интервьюсида қандай қилиб селекция ишлари билан шуғулланганлиги,  Ўзбекистонда ишлаганлиги ва Қозон клубининг ҳозирги ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Андрей, сиз футболчилик фаолиятини 2008 йилда тугатгансиз, аммо футболни бутунлай тарк этмадингиз...

- Ҳа, "Рубин"да биринчи чемпионлик мавсуми тугаганидан сўнг бутсаларимни михга илишга қарор қилдим. Тўғри, фаолиятимни давом эттиришим мумкин эди, биринчи лига клубларидан таклифлар бўлган. Аммо "Рубин" раҳбарияти ва Қурбон Бердиев билан суҳбатлашганимдан сўнг, менга селекция бўлими бошлиғи сифатида клубда қолишни таклиф қилди. Гап шундаки, клубда бунга қадар селекция бўлими бўлмаганида, мураббийлар одатда футболчиларнинг ўзини кўриш учун жойларга борар эдилар. Мен ушбу таклифни қабул қилдим ва шу билан бирга мураббийлар олий мактабида мураббийлик курсларида ўқидим. 2012 йилда Юрий Ўтқулбоев "Рубин" ўринбосарлар бош мураббийи лавозимидан кетганидан сўнг, мен бир йил захира жамоаси билан ишладим. Аммо оилавий сабабларга кўра кейинги йил у ишига қайтди ва 2014 йил февраль ойида клубни тарк этди.

- Селекционер сифатида фаолиятингизнинг энг ёрқин лаҳзалари ҳақида гапириб беринг. "Рубин" билан шартнома имзолаган футболчиларни қандай ва қаердан топдингиз?

- Футбол бўйича истеъдодларнинг энг катта ярмаркаларидан бири - Франциянинг Тулон шаҳрида бўларди. У ерда ҳар йили май ойи охири, июнь ойи бошларида халқаро турнир ташкил қилинади. Мазкур турнирга бутун дунёдан ёшлар терма жамоалари келишади. Худди шу мусобақа Испаниянинг Валенсия шаҳрида ҳам ўтказилади Нега бундай турнирлар яхши: у ерга мамлакатларнинг асосий ёшлар жамоалари эмас, балки ҳаттоки мутахассисларга ҳам кўринмайдиган, аммо ўсиш имкониятига эга бўлган футболчилар келишади.  Олег Нечаев ва Марат Кабаев мен билан бир бўлимда ишлардилар, кейинчалик клубда селекционер лавозими ҳам пайдо бўлди. Агар биз "Рубин" учун топган энг яхши ўйинчи ҳақида гапирадиган бўлсак, бу шубҳасиз Сердар Азмун. Марат Кабаев уни биринчи марта 17 ёшида Санкт-Петербургдаги турнирда кўрганди. Биз уни бир йил давомида ўргандик ва натижада Азмун 18 ёшга тўлганида Қозонга кўчиб ўтди. Агар биз ёш футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак масалан, Саломон Рондон "Рубин" га этук футболчи сифатида келганди. Бу билан биз уни топдик деган фикрдан йироқман. У "Малага" да чемпионатида ўйнаб кўзга ташланган эди. Дастлаб улар сенегаллик ҳужумчи Даме Н`дойенинг ўрнини эгаллашни хоҳлашди, у кейинчалик "Копенгаген" таркибида Чемпионлар Лигасида бизга қарши ўйнади, аммо охир-оқибат у Москванинг "Локомотив" жамоасига ўтди. "Рубин" эса Рондон билан шартнома имзолади.

- Шундан сўнг фаолиятингизни Ўзбекистонда давом эттирдингизми?

- Ҳа, ҳатто "Рубин" да ишлаганимда ҳам деярли ҳар куни Фарғонага мени чақиришарди, аниқроғи "Нефтчи"га таклиф қилишди. Натижада, 2014 йил май ойида чорловни қабул қилдим ва фаолиятимни бошлаган клубга йўл олдим. Дастлаб у у эрда маслаҳатчи мураббий, кейин эса бош мураббий сифатида ишладим. Айнан ўша пайтда мен Про лицензиясини олганман. Мен Россияда ўқиганим сабаб расман бош мураббий сифатида жамоани бошқариши мумкин эди. 2018 йилнинг шу йилнинг  августигача Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига устозлик қилдим.

- Остон Ўруновга айни пайтда "Рубин" қизиқмоқда. Уни "Локомотив"даги фаолиятингиз орқали танийсизми?

- Йўқ, у жамоага менинг бошқарувимда келгани йўқ. Лекин мен бу футболчининг имкониятларини яхши биламан, шунинг учун уни ундан ҳам олдинроқ, Намангандан "Навбаҳор" билан ўйнаганида пайқадим. Менинг фикримча, у ўзининг энг яхши фазилатларини ҳимоя ярим ҳимояда эмас, балки ҳужумчи ортида намойиш этади, Ўрунов бу позицияда яхши ўйнай олади. Майдон марказида ягона ўйинчи сифатида эмас, балки кимдир биландир жуфтликда натижа келтира олади. Менимча, агар Ўрунов "Рубин"га ўтса , у ҳолда Шатов ёки Хван билан асосий таркибга кириш учун рақобатлашади. Остон тўп билан яхши муомала қилиш билан бирга кучли дриблингга эга. У жамоага фойда келтириши мумкин деб ўйлайман.

- "Рубин"нинг ўйинларини кўриб турасизми?

- Ҳа, "Рубин" иштирокидаги ўйинларни тез-тез кўриб тураман. "Локомотив" билан сўнгги ўйинни томоша қилдим. Мен уни стадионда "Рубин" нинг бошқа собиқ футболчиси Андрей Коновалов билан бирга кузатдим. Агар ўша ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, Андрей ва мен бу "Рубин"нинг ўйини деган хулосага келдик. Аммо, Қозон клуби ўйинни рақибга ўзи бериб қўйди. Леонид Слутский бу хатолар ўйини эканлигини тўғри таъкидлади. Ахир, ўша вазиятда Макаров гол уриши керак эди, кейин ҳам яхши имкониятлар юзага келди. Агар ҳисоб 2: 1 ҳисобида ўйин "Рубин" фойдасига ҳал бўлганида, Қозон қарши ҳужумда устунликга эга чиқиши мумкин эди. Умуман, шуни таъкидлаш мумкинки, энди "Рубин" тўпни кўпроқ назорат қилмоқда, футбол кўпроқ комбинациялар орқали ташкилаштирилмоқда. 

- Ҳа, лекин бошқа томондан, позицион ҳужум ҳозирги "Рубин"нинг энг кучли томони эмас. Слутский жамоаси қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилади , аммо баъзида улар позицион ҳужумда тўп билан нима қилишни билмайдилар...

- Бу нафақат "Рубин"нинг, балки бутун Россия футболининг камчилиги. Ҳозирги кунда кўплаб жамоалар ҳимоядан ўйнашади. Масалан, "Химки",  мен клубга яқин атрофда яшайман ва деярли ҳар бир уй ўйинини тўғридан-тўғри томоша қиламан, уларда стадионга киришга рухсат берилди. Жамоани Игор Черевченко бошқарганидан сўнг, уларнинг ўйини бизга 2003 йилги "Рубин" ни эслатди. Улар 17 йил олдинги каби учта марказий ҳимоячилар билан ўйнашади. Умуман олганда, уларда бешта ҳимоячи бор, қаттиқ ўйин интизоми, яхши қарши ҳужум самараси ўлароқ натижалар яхшиланиб боради.

- "Рубин" нинг собиқ марказий ҳимоячиси сифатида Қозон клубининг ҳозирги таркибидаги футболчиларнинг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?

- "Рубин" нинг ҳозирги ҳимоясини танқид қилмоқчи эмасман. Жамоага Навас сингари тажрибали марказий ҳимоячи этишмаяпти дейишим мумкин. Олдинги даврни олсак ҳам: ўша Сорокин ва Навас жуфтлиги ажойиб ўйнаган. Навас кетганидан кейин Сорокин ва Уремович жуфтлиги дастлаб яхши кўринишга эга эди ва менинг фикримча, айнан Егор аввал Хорватга катта ёрдам берган. Аммо кейин Сорокин қайсидир ўйинда битта қўпол хатога йўл қўйди ва шундан сўнг у ишончини йўқотди. Агар ҳозирги "Рубин" ҳақида гапирадиган бўлсак, унда мен клуб ҳимоячиларини танқид қилмайман. Шуни унутмангки, замонавий футболда бутун жамоа ҳужум қилади ва ҳимояланади.  "Рубин" жиддий муаммоларни ҳал қилиши учун кучлироқ футболчиларни қўшиб олиши керак.

- "Рубин" ҳозирги ҳолатида ушбу мавсум охирида еврокубокларда қатнашишга қодирми?

- Жорий мавсумда Россия Премьер лигасининг аксарият клублари ўйин бўйича барқарорликка эга эмаслар. Муаммо шундаки, ҳозирги "Рубин" оптимал таркибда жуда кам ўйин ўтказди. Бир хил таркиб ўйнайверди. Бу ҳам жамоанинг барқарор ўйинай олмаслигининг сабабларидан биридир. Яна бир нарса: Қозон клуби етакчи жамоаларга қарши жуда яхши ўйин намойиш этади ва кўпинча турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар билан ўйинларда омади келмайди. Кўриниб турибдики, футболчиларнинг ўзи руҳий жиҳатдан рақибларни кучсиз ва кучли деб ажратишади. Муаммо шунда. Руҳият бўйича "Рубин" кўпроқ ишлаши зарур.  Бироқ, бу нафақат "Рубин" га, балки бошқа РПЛ жамоаларига ҳам тегишлидир.

Абдулазиз Искандаров таржима қилди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика