Latest news

09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  2 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  1 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  36

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда News

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда

Германия Кубоги тарихидаги 76-финалда "Лейпциг" "Бавария" билан бош соврин учун беллашди.

Берлиндаги "Олимпиаштадион"да кечган финал баҳсида мамлакатнинг қаторасига 7 карра чемпиони бўлган "Бавария" "Лейпциг"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда Алабанинг тўп узатмасидан Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Коман орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса Роберт Левандовски Киммихнинг узатмасидан кейин финалдаги дублини расмийлаштириб, "Бавария"га ўз тарихидаги 19-мамлакат кубогини тақдим этди. Шунингдек, ҳужумчи 7та гол билан Германия Кубоги тўпурарига айланди.

Нико Ковач эса қаторасига иккинчи йилдирки Германия Кубогида зафар қучди. Ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан айнан ҳозирги жамоаси "Бавария"ни доғда қолдирган мутахассис, бу сафар Ральф Рангник бошқарувидаги "Лейпциг"ни мағлуб этди.

Шу тариқа Германия чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг олтин дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйин "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар билан ўтказган сўнгги расмий учрашувга айланди. "RRR" "Бавария" сафидаги ўзининг охирги иккита беллашувида дастлаб мамлакат чемпионлигини, бугун эса Германия Кубогини қўлга киритди.

Рибери ва Роббен мазкур баҳсда захирадан майдонга тушишди. Рафинья эса захирада қолдирилди.


"Бавария"да "Роббери" даври тугади! Рибери ва Роббеннинг "Бавария"даги статистикаси: 425 ўйин, 124 гол, 24 соврин - 309 ўйин, 144 гол, 20 соврин.


Мамлакат кубоги соҳибига айланган "Бавария" ушбу ютуқдан кейин ўз ғазнасини 2,5 миллион евро билан бойитди ва қўшимчасига телетрансляциядан тушадиган бонусларга эгалик қилади.


Германия Кубоги финали.

РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)

25 май, 23.00, «Олимпияштадион»

Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.

РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.

Бавария –    Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика