Latest news

19:01Суперлига. "Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  5 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  32 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  21 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  32 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3

РПЛ. "Тамбов" сафарда "Ротор"ни ишончли ҳисобда ютди, Жалолиддиновнинг дебюти кейинга қолди News

РПЛ. "Тамбов" сафарда "Ротор"ни ишончли ҳисобда ютди, Жалолиддиновнинг дебюти кейинга қолди

Россия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Ротор" – "Тамбов" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ротор – Тамбов 0:2 

«Волгоград-Арена»

Гол урилмаган пенальти: Давиташвили 28' (дарвозабон)

Голлар: Карапетян 57', Онугха 82'

"Ротор": Чондрич, Манучарян, Байриев, Гогуа, Степанов, Жигулёв (Понсе, 63), Алейник, Макаров (Песегов, 77), Давиташвили (Микелтадзе, 76), Муллин, Фламарион

"Тамбов": Рижиков, Шляков, Каплиенко, Ароян, Таказов, Рибин (Килин, 46), Тетрашвили (Карапетян, 46, Тилль 69), Чуперка, Карасев, Костюков (Кабахидзе, 77), Онугха

Огоҳлантиришлар: Жигулёв (21), Ароян (26), Макаров (34), Чуперка (62), Онугха (70), Карасев (88), Кабахидзе (90).  


Учрашув ўз ниҳоясига етди.  Жасур Жалолиддинов бугун майдонга туширилмади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. "Тамбов"да ўзгариш: Карасев ўрнига Шахов тушди.

90+2. Фламарионни йиқитган Кабахидзе сариқ карточка олди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

88. Карасев қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди. 

86. "Тамбов" шошмаяпти. Себастиен Тилль тўп билан қойилмақом ишлади ва жарима ишлади. Буларнинг бари мадон марказида рўй бермоқда. 

84. Зарба! "Ротор"да кетма-кет ҳужум, барчаси самарасиз. Ҳозир Фламарион зарба йўллади, фақат анча ноаниқ. 

82. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!  Онугха ҳисобни оширди – 0:2! 

80. Зарбааа! Фламарионннинг кучли зарбасини Рижиков қайтарди! Тасанно! 

77. "Тамбов"да ўзгариш: Костюков ўрнига Кабахидзе ўйинга қўшилди. 

77. "Ротор"да ўзгираш: Макаров ўрнига Песегов туширилди. 

76. "Ротор"да алмаштириш: Давиташвили ўрнига Микелтадзе тушди. 

76. Зарбааа! Давиташвили бир нечта ҳаракатни амалга оширгач, зарба берди, озгина ноаниқ. 

74. "Тамбов" 7-бурчак тўпини амалга оширди, муваффақиятсиз.

72. Фламарион ўнг қанотдан олдинга бориб узатмани амалга оширди, тўп дарвозабон Рижиковда.

70. Онугҳа ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

69. "Тамбов"да ўзгариш: Карапетян ўрнига Тилль тушди. 

67. Фламарионга тиббий ёрдам кўрсатилди ва вазият ВАРда текширилди, ҳакам пенальти бермасдан тўғри қилган.

64. Фламарион тезлик билан рақиб жарима майдони ичина кириб борди ва ҳимоячи билан тўнашган ҳолда йиқилиб тушди.

62. Валерий Чуперка рақибни йиқитди ва сариқ карточка олди.

61. "Ротор" тўпга эгалик қилмоқда. Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимоячланишмоқда.

58. Гол ВАРда текширилди ва ҳаммаси қоидага биноан бўлгани маълум бўлди, гол ҳисобланди.

57. ГООООООООЛЛЛ! Карапетян бирга-бир ҳолатни голга айлантирди – 0:1! 

54. Энг қизиғи, мезбонлар ҳам шошилишмапяти. Йосип Чондрич ҳимоячилар орқали ҳужумга бориш вариантларини кўриб чиқмоқда.

52. Меҳмонлар шошилмасдан ҳужумга ўтишмоқда. Карасев марказ орқали олдинга ўтди, аммо Зурико Давиташвили билан курашда ютқазди. 

50. Фламарион тўп билан яхши ишлаяпти. У тезлик олиб, рақибдан илгарилаб кетди. Узоқдан зарба йўллади, бироқ бу Рижиковга қийинчилик туғдирмади.

48. Кескин курашлар ҳали чекинмаган.  Тетрашвили кўзи шишиб кетгани боис алмаштирилди. Энди эса Павел Карасев юзига зарба қабул қилиб олди.

46. "Тамбов"да ўзгариш: Тетрашвили  ўрнига Карапетян тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарбалар сони бўйича кўрсаткич:  9 - 5. "Ротор" олдинда. 

42. Зарба! Муллиннинг хавфли зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

41. "Бўрилар" қарши ҳужумга ўтишди ва бурчак тўпига эга бўлдилар, аммо самарасиз. 

40.  "Тамбов" дарвозабони ва Давиташвили ўртасидаги навбатдаги дуэль!  Яна Рижиков ғолиб. 

38. Уууууххх! Рижиков! Қандай сейв! У Муллиннинг зарбасини қайтарди. 

34. Макаров Таказовни йиқитди ва сариқ карточка олди. 

33. Чуперка "подкат" орқали Илья Жигулёвнинг қанотдан олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. 

31. Учрашув қўполликларга бой тарзда ўтмоқда.  Арояннинг кўзи кўкаришга ҳам улгурган. 

28. Ана холос!  Давиташвили 11 метрликдан фойдалана олмади, Рижиков тўпни қайтарди! 

26. ПЕНАЛЬТИ!  Ароян Жигулёвга нисбатан қоидани бузди ва унга сариқ ҳам кўрсатилди. 

24. Костюков Чондрич дарвозаси томон анча кучсиз зарба йўллади.

23. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 75% -  25%

21. Жигулёв Тетрашвилига нисбатан қўпол ўйнагини боис сариқ карточка олди. 

19. Ароян рақиб хавфли ҳужумининг олдини олишга эришди.

18. Тетрашвили ортдан туриб Муллиннинг оёғига тепди, ҳакам ҳозирча сариқ кўрсатишга шошилмади.

16. Йосип Чондрич биринчи марта ўйинга қўшилди. "Тамбов" "иккинчи тўлқин" ҳужумини амалга оширди ва Павел Карасев олис масофадан зарба йўллади. Тўғри дарвозабоннинг қўлига.

15. Каплиенконинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

13. Гогуа меҳмонлар вакили Ароянга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

11. Яна ҳужумда мезбонлар. Илья Жигулев ҳеч бир қийинчиликсиз тахминан 20 метрни босиб ўтди, кейин эса зарба берди, аммо ноаниқ.

9. "Ротор"да тезкор қарши ҳужум содир бўлди. Муллиннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

7. "Ротор" ҳужумда фаоллик кўрсатмоқда, яхши пас... аммо Муллин тўпга етиб бора олмади.

5. Стандарт вазият пайтида "бўрилар" вакили мезбон футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди.

4. Хавфли вазият! Онугха "Ротор" жарима майдони томон пас узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

3. Волгоградликлардан яна бир ҳужум, бу гал Ароян табмовликларга ёрдамга келиб, тўпни олиб қўйди, аммо ҳужумга ўтишга шошилмади.

2. Дастлабки ҳужум ўнг қанотдан мезбонлар томонидан уюштирилди, меҳмонлар Гогуа узатган тўпни қайтаришди. 

1. Ўйин бошланди. Уни "Ротор" бошлаб берди.  

- Футболчилар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жасурга омад тилаймиз! 

"Роторчилар" шу ерда 

Стадион шай ҳолатда

Бошланғич таркиблар

- Ўйин "Волгоград-Арена"да Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. 

- Ассалому алауйкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Россия чемпионати 11-турида "Ротор"да ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб бораётган Максим Шацкихнинг "Ротор" клуби бошқа бир ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов тўп тепаётган "Тамбов" клубини ўз майдонида қабул қилади.   

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика