Latest news

15:39"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди  0 15:18Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча?  0 14:58"Пахтакор" бразилиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  11 14:38"Локомотив" 3 нафар футболчи билан келишувни узайтирди  0 14:17Навоийдаги стадионга чим ётқизилмоқда  3 13:54CIES: Пау Кубарси ўз ёши ва йўналишида тенгсиз, рўйхатда япониялик ҳимоячи ҳам бор  1 13:31"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Олимпик" — тоза ўйин вақти бўйича 2024 йилнинг энг яхши жамоалари  1 13:05Биринчи лига ғолиби бўлган "Насаф фарм" Про лигада иштирок этмайди  3 12:48"Бодрум" ва "Вестерн Сидней Уондерерс" Умарали Раҳмоналиевга қизиқмоқда  5 12:24CIES: Абдуқодир Ҳусанов ўз ёшида тенгсиз  9 12:10Довбик Мбаппенинг ноёб натижасини такрорлади  0 11:41Гвардиола "Манчестер Сити"даги инқироз ҳақида: "Биз кўплаб рекордларни ўрнатгандик, энди эса..."  4 11:15Луис Суарес "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Атлетико" футболчиларини кечки овқат билан меҳмон қилди  8 10:47«Динамо» ва «Қўқон-1912» жамоалари «Олимпик» футболчиси учун курашмоқда  0 10:10Sofascore. Алиқулов жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди, бироқ Ҳусниддин энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  1

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган" News

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.




- Қизил карточкага қадар барчаси режа асосида кетаётганди. Шундан кейин кўп нарса ўзгариб кетди. Бу орқали ташаббус майдон эгаларига ўтиб кетди. Улар вазиятларидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлим бошидаги хатодан кейин "Нефтчи"нинг мақсади енгиллашди. Бир киши кам бўлиб 80 дақиқа ўйнаш исталган жамоа учун оғирлик қилади. Шунга қарамай биз қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Қарши ҳужумларда ўз вазиятларимизни кутдик, лекин буларни голга айлантира олмадик. Рақибларни ғалаба билан табриклайман. Мавсум якуни бўлишига қарамасдан иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

- Яқинда Самвел Бабаян ўз интервьюсида агарда "Навбаҳор"да ишлаганимда "Насаф"га чемпионликни осонликча бермасдим, деб айтди ёки чемпион бўлганида ҳам осонликча қўлга киритмасди деб таъкидлади. Самвел Бабаяннинг гапларига қандай реакция қилдингиз?

- Тўғриси, бу гапларни эшитмадим. Сиздан эшитяпман. Бу гапларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Менимча "Навбаҳор" биринчи даврадагидан кўра, ҳозирги мураббий билан яхшироқ футбол ўйнаяпти. У Кубок финалига жамоани олиб чиқди, руҳан қийин ҳолатда жамоада ишлади. Эски мураббийлар кетган вақтида "Навбаҳор" пастроқда эди.

- Чемпионлик билан табриклайман. Миллий терма жамоага бош мураббий бўлсангиз, "Насаф"га ўхшаган жамоа туза оласизми?

- Бугунги ўйиндан анча четга чиқиб кетяпмиз. Аввалига Самвел Бабаян, энди терма жамоа. Миллий жамоамиз яхши натижа кўрсатмоқда. Бу таркиб билан термамиз жаҳон чемпионатига чиқади. Бунга ишонаман. Мураббий сифатида мен учун клубда ишлаш осонроқ. Чунки ҳар кун футболчилар билан бўласиз ва қарашларингизни сингдиришингиз осон. Бу муҳокама қилинмайди, терма жамоа ҳақида гаплашмоқчи эмасман. Ҳозир термага бориб, бундай жамоа тузишга қурбим ҳам етмайди. Термамизга ишонаман, уларни доим қўллаб-қувватлаймиз. Яхши ўйин кўрсатишяпти. Ҳозирги ҳолат ҳам ёмон эмас. Барчаси ўз қўлимизда. Кечирасизлар, терма жамоа ва Самвел Бабаян ҳақида гаплашмайлик. Иштиёқ ҳақида гапирдингиз. Суперкубокни қўлга киритдик. Чемпионликка катта мақсад қўйдик. Асосий эътиборимиз шу эди. Масалан, учта кубокни олиб, ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмасак ҳам ҳеч ким бизга ҳеч нима демасди. Чунки мақсад чемпионлик бўлганди. Чемпион бўлгандан кейин футболчида пасайиш бўлади. Бу табиий ҳолат. Ҳамма соҳада бор бу. Ундан ташқари, бугунги ўйинда биз айрим футболчиларга ҳа имконият бердик. Хурсандмиз, кимларгадир имконият, тажриба беряпмиз. Бу ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик ва таркибни ҳам аниқлаб олгандик. 

- Таркибда 2004-2005 йилда туғилган футболчиларнинг борлиги бизни қувонтиради. "Насаф"да ҳали кашф қилиниши керак бўлган футболчилар борми? Ёш иқтидорлар "Насаф"да қоладими ёки каттароқ жамоаларга бериб юбориладими?

- Ҳали "Металлург" билан ўйинмиз бор. Ўша учрашувда ҳам ёшларга имконият берамиз. Лекин 27 ноябрь кунги ўйинга жиддий ёндашамиз. Кичик имконият учун ҳам курашамиз. Чемпионат ўйинларида бизга ҳеч нима керак эмас. Бундай пайтда кимларнидир кўриб олишимиз керак бўлади.

- "Насаф"га келган легионерлар қанчалик ўзини оқлади? Келаси йили таркибда янгилар бўладими?

- Легионерлар орқали ички рақобатни кучайтиришимиз керак эди. Ўтган сафар айтгандим, легионернинг олиб келиниши қайсидир маҳаллий футболчига таъсир қилади. Биз асосий  мақсадимизга эришдик. Энди қайсидир футболчиларга раҳмат айтамиз. Ўзгаришлар бўлиши эса аниқ. Чунки клуб режаларида келаси йили ҳам яхши жамоа шакллантириш бор.

- Сизнингча чемпионат қандай ўтди?

- Чемпионатимизда яхши жамоалар кўпроқ бўлди. Ўртадаги жамоаларни олсангиз "Динамо" ёки "Сурхон" жамоалари ҳам пешқадамларга муаммолар туғдирди. Турнир жадвалининг пастки ўринларидаги жамоалар билан ўйинда очко йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди. Бу эса жамоалар кучаяётганидан далолат. Олдинлари тушиб кетадиган ва етакчи жамоалар тезда ажралиб қоларди. Лекин ҳозир 2-ўрин учун 5та жамоа даъвогарлик қилди. Тушиб кетмаслик учун ҳам 4та жамоа курашмоқда. Бу эса рақобатбардош жамоаларнинг кўпайгани ва чемпионатимиз савияси ошганидан далолат. Бу менинг фикрим.

Rating: +10   

Comments

+6   
22 nov 21:50:44
Rasul Matkarimov
Babacarlo otdan tushsa xam egardan tushmas ekanda kasalni boxona qilib qolidan xech narsa kelmasligini bilib tuyoqni shiqqilatti Tullak
+2   
22 nov 22:23:00
Abdurahmon Irgashev
nasaf prt qibqo‘yiptiku..
+1   
23 nov 04:19:10
Shodi Odilov
Мухлислар учун уйнаш керак эди …
+1   
22 nov 22:38:42
Bahodirjon Nosirov
juda to'g'ri, o'z darajasidagi javoblar va fikrlar. Berdievga chempionlik muborak (sarlavhada familiyani to'g'rilanglar)
+1   
22 nov 21:51:54
Sukhrob074pfknasaf
Reply to comment by Abror_Tursunov
Maqsad soqqa .
Endi hammasi yarashuvradi????????
+1   
22 nov 21:51:24
Farrux Eshboboyev
Tuğrida chempion bulgandan keyin,xohlagan ishini qiladi. Xohlasa 18 yoshlilarni tushirsin. Legyanerlar masalasi oğir.zuriga kup pul kerak. Oddiyroği bizga kerak emas. 10 legyanerdan 1 saviyali kelishi mumkin.eron,arman,gruzin,Serbiya lar bizni chempionatiga mosroq . Brazil argintinaliklar nasafga yordami tegmadi hisob. Lima ozroq harakat qildi,lekin bu kam.
   
23 nov 19:52:07
safo78
Хозир Рўзиқулака нима деса ярашаверади,қолганларга шалпиллаб қолади
   
23 nov 09:44:24
Азим Исмаилов
Терма жамоа бошкариш тугрисидаги фикри жуда тугри булди
   
23 nov 09:00:29
Ezozjon
Ro'ziqul aka sizga savol bor edi, mana chempion qildiz nasafni , endi pensiya haqida o'ylamayapsizmi.kuzatib boryapman Nasaf bir lattachaynar,mujmal o'yin namoyish qilmoqda .jamoa o'yinida pasayish yuzaga kelgan. Yoki otdan tushsangiz ham , egardan tushmaysizmi aka. Bet bormi o'zi. 12 yil bo'ldi yoki neftchidagi sarkisyanga o'xshab yana ko'p yillar boshqarmoqchimisiz? Qani haqiqat
   
23 nov 08:56:26
Azizjon Turgunov
Babayanni gapini o'qib kulgim keldi.. qaytanga u ketganidan keyin rostanam sal yaxshiro o'ynadi klub...anu milliy terma xaqida sovol bervotgan kamida Bobur Akmalov ili uni tanishi. xamma joyda Turkiya yaloxo'ri Bobur Katanets ketqizili dip yuribti
   
23 nov 07:44:11
ABDUSALOM ZHURAEV
Reply to comment by Rasul Matkarimov
Sababi yil boshida ikki marta nafas olmasdan qoqandida Barcani oldin Vinicius Shou keyin Bellingham shou
Охиргиси қандай бўлди;)
   
23 nov 00:40:49
FCB&MYU
Reply to comment by Xan
хаа...тушинарли,демак металургаям ютказарканмизда, чемпион булган жамоа чемпионларга хос уйин курсатиши керакмасми? масалан пахтакорам мудатидан олдин чемпион буларди но чемпионликни кулга керитгач уйини ташлаб юбормасдию,чемпион булгандан кейин наоборот босимсиз уйнаб бази жамоаларни бир оекда уйнаб осонлик билан ютиб ташларди,Рузи жура сандан илтимос келаси йили Насаф билан шартнома килма,узингни бошка жамоадаям синаб кургин,яхширок мурабий олиб келишса бизам Насафимиз ижросида Бахром Хакимов Анотолий Демяненко пайтлардаги Насафга ухшаш Насафни уйинларини курайлик, Насаф очко керак булсаям керак булмасаям Насафга ухшаб уйнаши керак,латага ухшаб уйнайдиган Насаф сизга керакдир но бизга керак эмас
Demyanenkoni olib kelin unda. Sizga xozir kerak bo'lmagan 3 ochko kerakmi yoki keyingi yil Nasafni stabil o'yini kerakmi. Yoshlarni sinab olayapti tamom. Boshqa murabbiy deysiz. Kim bor o'zi? Balki Baba kerakdir? Sizni Ro'zida alamiz bor shekilli. Sizga Nasafni o'yinimas Ro'zini ketishi kerak. Sizga Nasaf qiziqmas.
   
22 nov 23:49:59
Krishtianu Ronaldu
Achib yonib ketish nechi pul boʻlyapti negativ
   
22 nov 22:39:23
Abdugaffar Abdullayev
Насафка ўхшаши йўқ 10 -0 ютқизмидими бу Рўзиқулни иши.
   
22 nov 21:39:09
Abror_Tursunov
Maqsad soqqa .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика