Latest news

07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...” News

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...”

Эртага бўладиган “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячи Игорь Голбан иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бўладиган ўйинда ҳар иккала жамоада ҳам ҳеч қандай босим йўқ. Шундан келиб чиқиб, эртага эркин ва чиройли ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Иккала жамоа ҳам бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида гуруҳдан чиқа олмади. Аслида биз гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилдик, аммо айрим етакчи футболчиларимизнинг шу учрашувларда бизга ёрдам бера олмагани ҳам бунга имкон бермади. Шунингдек сафардаги учрашувларда очко йўқотишимиз ҳам бизни гуруҳ босқичидан чиқиш имконимизни пасайтириб юборди.

Биз албатта “Ал Васл” жамоасини ҳурмат қиламиз, жамоа таркибида тажрибали ҳужумчилар бор. Аммо вазият қандай бўлмасин, биз эртага мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.


Игорь Голбан: - Мураббийимиз тўғри таъкидлади. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам босим бўлмайди. Чунки, ўйиннинг натижаси иккала жамоа учун ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Аммо биз эртага эртага чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика