Latest news

08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  1 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  4 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  27 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  9 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  188

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи? News

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи?

Октябрь ойи Суперлига чемпионини аниқлаб беришдан ташқари, футбол ичида бир қатор мунозараларни ҳам келтириб чиқарди.

Баъзилар "куракда турмайдиган" фикрлари орқали кун мавзусига айланган бўлса, кимлардир майдонда тартибсизлик чиқишига сабабчи бўлди. Табиийки, ЎзПФЛ можароли вазиятларнинг барчасини тегишли қўмиталарга оширганди. Лекин якуний қарорлар ҳанузгача эълон қилинмади.

"Championat.asia" таҳририяти бу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрди. Бизга маълум бўлишича, Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган Рўзиқул Бердиев 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичида Жиззахда ўтказилган ўйин якунида оммавий жанжал содир бўлганини биласиз. Мазкур баҳсдаги ноўрин ҳаракатлари учун 3 кишига нисбатан дисквалификация чораси қўлланилган.

Тартиб-интизом қўмитаси Улуғбек Бақоев, Баҳодир Насимов ("Сўғдиёна") ва Умарбек Эшмуродовни ("Насаф") 2 тадан учрашувга четлаштирилган.

Шунингдек, юқорида номи келтирилганларнинг барчаси жаримага тортилгани айтилмоқда. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот топа олмадик.

Бундан ташқари, Питер Хюстра ва Жасур Ҳасановга Этика қўмитаси томонидан огоҳлантириш берилган. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" устози Суперлига 23-тур ўйинидан кейин Жиззахдаги майдон ҳақида ўз фикрларини билдирган. "Сўғдиёна" етакчиси эса унга қўпол тарзда жавоб қайтариб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланган эди. Аввалроқ Микаэл Секейранинг жаримага тортилгани айтилганди.

Мақола: "Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди 

Author :
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика