Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  0 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди News

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Бу ҳақида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот ҳизмати хабар қилди.

Хабарда шундай дейилади:

Хабар берганимиздек, Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов бугун Таиландга етиб келишди. Ҳар икки мутахассис бироз аввал терма жамоамиз вакиллари билан учрашиб, уларни руҳлантирдилар. 

“Йигитлар, биз Тошкентда барча ўйинингизни кўриб турдик. Ҳа, Кореяга қарши ўйин қийин бўлди. Лекин мусобақани кузатиб бораётган мутахассис сифатида шуни айта оламанки, бошқа ҳеч бир жамоанинг Сизлардан устун жойи йўқ. Жаноб Друлович яхши мураббий. Ишонамизки, бу кишидаги бор тажриба Сизларни керакли натижага эришишингиз учун етарли. Буёғига ҳар бир рақибни “янчиб” ташлаш керак. Насиб қилса, Кореядан финалда реванш оламиз”, – деди “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев. 

“Барчангизнинг имкониятингизни яхши биламиз. Сизлар ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишга жуда яқин турибсизлар. Буёғига ҳам бўшашмасдан фақат олға ҳаракат қилиш керак. Уйда ота-онангиз ва халқимиз Сизлардан ғалаба кутишмоқда”, – деди Ўзбекистон МТЖ ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов. 

Таъкидлаш жоиз, мураббийлар эртага терма жамоамизнинг БААга қарши баҳси олдидан йигитларни қўллаб-қувватлаш учун келишган ва Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штабининг фаолиятига асло ҳалал беришмайди.

Rating: +130   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика