Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми? News

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми?

Ўн бир нафар футболчисини олимпия терма жамоаси билан Таиландга жўнатган "Насаф" айни пайтда бисотида қолган футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча 15 январь куни Бердиев йигитлари Бухорода "Бухоро"футбол клуби билан ўртоқлик уйинида майдонга тушди. Шу куни дарвозаларга жами 5та тўп киритилди. 19-дақиқада "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев баҳсдаги почин голга муаллифлик қилиб берган бўлса, “Бухоро”га “Сўғдиёна”дан келиб қўшилган ҳужумчи Иззат Абдуллаев 29 ва 54-дақиқаларда урган голлари эвазига мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

79-дақиқада ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаевнинг голидан сўнг ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Муҳриддин Зоиров 90-дақиқада "Насаф"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шунингдек шу куни қаршиликлар сафида ивуарлик ярим ҳимоячи Траоре ҳам ҳаракат қилди. Бақувват ва бўйдор легионер футболчига ҳозирча Рўзиқул Бердиев ҳар ўйинда имконият бериб келмоқда. Траоре "Насаф"да қоладими? Бош мураббий Рўзиқул Бердиев Қашқадарё вилоятидаги муҳбиримиз Номоз Чориев билан бўлган суҳбатда 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирча кўрикда эканлигини уни кузатиб бораётганлигини, агарда ўзини ҳар томонлама яхши намойиш эта олса жамоада албатта олиб қолишини яшириб ўтирмади. Қолаверса ишончли манбаанинг маълум қилишича Рўзиқул Садуллаевичга легионер футболчининг ҳаракатлари маъқул келмоқда. Демак катта эҳтимол билан “Насаф” бош мураббийининг янги мавсумдаги ажойиб топилмаларидан бири Траоре бўлиши мумкин.


Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика