Latest news

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  1 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  12 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  24 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади” News

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади”

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда “Қизилқум” устунлик қилиб турганди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Ўйлашимча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди. Бу дуранг бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика