Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  18 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур" News

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"

Хабарингиз бор, эртага, 27 ноябрь куни "Насаф" Чемпионлар Лигаси-2 гуруҳ босқич 5-тури доирасида "Ал Қувайт" клубини қабул қилади.

Бугун ўйиндан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг биринчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ва футболчи Жавоҳир Сиддиқов иштирок этишди. 


"Ассалому алайкум. Барчага хайрл кеч. Эртанги рақибимиз билан бир ўйин ўтказдик. Маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа. Улар ҳақидаги маълумотларни янгиладик, йигитларга етказдик. Бу биз учун ўта муҳим беллашув ва унга жиддий ёндашамиз", - деди Рўзиқул Бердиев.

Жавоҳир Сиддиқов: "Мураббийимиз таъкидлаганидек бизни яхши жамоага қарши ўйин кутмоқда. Худо хоҳласа, барча футболчилар 100% тайёр. Бизда мавсум якунига етиб бормоқда. Шу сабабли, ўз майдонимизда, мухлислар кўз ўнгида ўзимизнинг максимал ўйинимизни кўрсатиб, Қашқадарё аҳлига ғалаба, хурсандчилик тақдим этиш ниятидамиз".

Рўзиқул Бердиев: "Назаримда, ҳамкасбим (Небойша Йовович) бизнинг гуруҳда тенгкучли жамоалар йиғилган. Ҳар бир мамлакатнинг кучли вакиллари жам бўлган. Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиблиги биринчи ўйинда ҳам кўринди. Ўйлайманки, бу ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Йигитлар ҳам учрашувнинг муҳимлигини, вазият жиддийлигини тушуниб турибди. Шунинг учун эртанги ўйинда биз натижа учун ҳаракат қиламиз. Майдонда бор кучимизни ишга солиб, ушбу жамоадан кучлилигимизни исботлашимиз керак бўлади.

Хабарингиз бор, "Қувайт СК" билан биринчи ўйин дуранг натижа билан якунланган, ўша ўйинга тўлиқ таркибда бормагандик. Ҳар бир жамоада 10 нафар эмас, 20га яқин турли футболчилар бўлади. Меҳмонлар сафида тажрибали, маҳоратли турли терма жамоа аъзолари, легонерлар ҳам бор. Баъзи ўйинларда улар тактик схемани ҳам ўзгартириб туриши мумкин. Шунинг учун биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак бўлади. Албатта, рақиб ўйинини билган ҳолда".


Жавоҳир Сиддиқов: "Ички чемпионатда биз мақсадимизга етдик. Охирги ўйинлардаги омадсизликлар сабабми, танқидлар янграб ўтди. Бироқ мен ишонтириб айта оламанки, эртанги баҳсда ҳар бир футболчи аъло кайфиятда ҳаракат қилади. Сабаби биз нафақат "Насаф" учун, балки бутун Ўзбекистон номидан майдонга тушамиз. Бошқа томондан, таъкидлаганимдек, биз ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Аввалги ўйинлардаги омадсиз натижалар таъсир қилмаслигига максимал даражада ҳаракат қиламиз".


Nasaf Qarshi

AFC Champions League Two Grp. D . Round 5

27/11/2024, 19:00

2
:
1
Finished

Kuwait SC

45'
90'

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика