Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб ҳимоясининг бўшлигини билардик" News

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб ҳимоясининг бўшлигини билардик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев ОАВ саволларига жавоб берди.

"Бугинги ғалаба билан мухлисларни табриклайман. "Ал Аҳли"ни ўрганганларимиз иш берди. Айниқса ҳисоб қисқарганидан кейинги вазиятлар ҳақида ҳам алоҳида гапириб ўтиш мумкин", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Балки, биз ҳам айёрликларни ўрганармиз, ҳадеб арабларни ўйинини томоша қилмасдан?

- Атайин ўргатмаймиз. Лекин айрим футболчилар шундай вазиятларда қандай йўл тутишни биладилар.

- Бойдуллаевнинг қизил карточкасига берилган апелациянинг жавоби қандай бўлди?

- Буни ОФК бир ой давомида кўриб чиқар экан. Шунинг учун бугунги вазиятда унинг хизматидан фойдалана олмадик.

- Кўриндики, рақиб ҳимоясида муаммолар етарлича бўлди. Нима учундир, биринчи бўлимда ярим ҳимоячилар жуда ҳам яхши вазиятда турган ҳужумчиларга тўғри пас бера олмадилар...

- "Ал Аҳли"нинг ҳимоясининг бўшлигини биз ҳам билардик. Менимча кучли ҳаяжон ва босим туфайли ҳужум ҳамда ярим ҳимоя ўртасида боғлиқлик бўлмади деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда эса бу муаммони ечгандек бўлдик.

- Раҳматуллаевда сариқ карточка бўлишига қарамай, иккинчи бўлим ўрталарида рақиб футболчиси билан айтишди, ҳакамнинг оғзаки огоҳлантиришига қарамай тинчишни истамади. Бу жамоага қимматга тушиши мумкин эди?

- Тўппа - тўғри. Айнан шу вазият бошланганида Артурни чақириб Дилшодни ховуридан тушириши лозимлигини айтмоқчи бўлган эдим, аммо мухлисларга тўла стадионда буни уддасидан чиқа олмадик. У билан бу вазият ҳақида гаплашамиз. Сабаби кейинги ўйинларда бундай муаммолар бўлиши керак эмас.


Матбуот анжуманига Рўзиқул Бердиев билан учрашувнинг энг яхши футболчиси Бобур Абдухолиқов ҳам иштирок этди:

- Мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандмиз. Бугун яхши ўйин бўлди ва биз ғалаба қозондик. Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдалана олмадик, иккинчисида эса мураббийимиз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажара олдик деб ўйлайман.


Нодирхўжа Юлдашев.



Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика