Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди” News

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди”

"Насаф" - "Локомотив" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Локомотив" жамоаси бизни ҳақли равишда мағлуб этиб кетди. Мен бугунги ўйинда ҳимоячиларимизнинг ўйинини умуман тушунмадим. Ҳозирча фақат "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин. Айни пайтда Вадим Абрамов жамоаси таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин борасида ҳам анча мукаммал даражага чиқишган. Чемпионатимиздаги энг кучли клуб бу сўзсиз "Локомотив" жамоаси.

-Бугунги мағлубиятдан сўнг "Насаф" чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди деб ўйлайсизми?

- Агарда шундай ҳаракат қилаверсак, ҳа. Бугунги ўйин билан учинчи ўриндаги баҳсни бой бериб қўйишимиз мумкин. "Локомотив"га қарши ўйин сўнгги икки йилдаги энг ёмон учрашувимиз бўлди.

-Элдор Суюновнинг жароҳати қанчалик жиддий?

-Дарвозабонимиз кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Ўйлайманки, Суюнов кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.

-Фарруҳ Сайфиев алмаштириб бўлмайдиган футболчилар сирасига кирадими?-Бизда алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. Фарруҳ Сайфиев сўнгги пайтларда анча ўсишга эришди. Лекин кўпчилик унинг тўп билан ҳаракати ва вазиятига қараб баҳо беради. Аммо унинг тўпсиз ҳаракатлари ва жамоа учун ишлаши мени қаноатлантиради. Таркибимизда кўплаб футболчилар йўқ. Шоҳруҳ Гадоев яқиндагина жароҳатидан қутилди. Ундан бошқа захирамизда қанотларда ўйнай оладиган ярим ҳимоячилар йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика