Latest news

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  13 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймаган" News

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймаган"

"Обод" - "Насаф" (0:6) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ишончли ғалабага эришдик. Футболчиларимиз маҳоратлироқ эдилар, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. "Обод" тўп билан яхши муомала қилишини ва қисқа паслар беришга уста эканликларини билдик. Шу боис тўпсиз яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. "Обод" биринчи гол ўтказгач мезбонлар ҳимояни унутиб қўйишди ва ҳисоб йириклашди. Балки уларда қандайдир тушкунлик бўлгандир.

Соат 16:00да бошланди. Озгина иссиқ бўлди. Бундай ҳавода тез ўйнаш қийин. Фақат позицион ўйин кўрсатдик. Иссиқ таъсир қилди.

Ҳар йили юқори ўринлар учун курашинглар деган вазифа қўйилади. Бизга кубокни олинглар ёки чемпион бўлинглар дейилмайди. Биз юқори ўринлар учун курашни давом эттирамиз. "Локомотив" чемпионликни бериб қўяди деб ўйламайман. Иккинчи ўрин ОЧЛ йўлланмасини беради. Шу боис кураш кескин кечади. Ҳозир мусобақа жадвалига қарасак 6та клуб курашиши мумкин.

Мавсум давомида энг ноқулай рақиб бу "Бунёдкор" бўлди. Икки марта уларга ютқаздик.

Ислом Кенжабоев нимага ўйнамади? Охирги пайтда кўп ўйин ўтказаяпмиз. Ҳали у ёш ва ҳар тур 90 дақиқадан ўйнай олмайди. Шу боис унга дам бериш мақсадида захирада қолдирдим, - дейди Рўзиқул Бердиев. 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика