Latest news

09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  0 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  5 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  32

Рўзиқул Бердиев: "Қобулжоновни тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман" News

Рўзиқул Бердиев: "Қобулжоновни тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикларини билдириб ўтди.

- Ўйинга тузган режамиз, ўйлайманки амалга ошди. Бугунги ўйинда футболчиларимизга асосий вазифа қилиб, ўйин бошида ҳисобда олдинга ўтиб олиш қўйилган эди. Нима учун бундай режа тузган эдик? Ўзларингизга маълум, бундан икки кун олдин оғир ўйин ўтказдик, йигитлар бу ўйинда катта куч сарф қилишган эди. Бугун кучимиз борида тезроқ гол уриш эди. Буни амалга оширдик. Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки кубок баҳсида ўз майдонида гол ўтказиб юбориш, оғир оқибатга олиб келади. Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам, майдонда ҳаракат қилган ўинчиларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Йигитларимиз толиққан бўлишларига қарамасдан яхши ўйин намойиш этишди.
 
Тўғри, биз учун ўйин тақвими тизиғроқ, шундай бўлсада ҳаракат қиламиз кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижа учун ўйнашга.
 
Ҳамробеков айни кунларда умумий машғулотларда иштирок этмоқда. У яқин вақтларда жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Раҳматуллаевнинг майдонга қайтишига ҳали вақт бор. У энди жароҳатидан фориғ бўлди, аммо унга ҳали муолажалар керак.
 
Бугунги ўйинда кутилмаганда “Бухоро” жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов оғир жароҳат олди. Афсуски бундай ҳолатдан, яъни жароҳат олишдан футболчи кафолатланмаган. Шахсан ўзим номимдан унга тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика