Latest news

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  7 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

Рўзиқул Бердиев: "Пенальтилар асосий муаммомиз бўлиб қоляпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Пенальтилар асосий муаммомиз бўлиб қоляпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Бундай ўйинларга жамоани тайёрлаш осон бўлмайди. Сабаби яқинда кубокни ютдик, шунинг руҳияти йигитларда сезилмасдан қолмайди. Бундан ташқари рақиб ҳам сўнги ўриндаги жамоа эди. Айтиб ўтганимдек, осон ўйин бўлмади. Бугун бизнинг мақсадимиз 3 очко эди ва қийин ўйинда буни уддаладик. Жамоамиз аъзоларини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Олдинда "Нефтчи" қарши масъулиятли ўйин кутиб турибди...

- Ҳа, ҳозирги кунда ҳеч бир ўйин осон ўтмаяпти. Рақиблар бизнинг майдонда чуқур ҳимоявий ўйин ташкил этаяпти. Бу бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Қийналмаслик учун вазиятларни голга айлантириш зарур. Пенальтилар асосий муаммомиз бўлиб қолаяпти. Бизда пенальтиларни Норчаев тепарди. Бугун 11 метрликдан Соловьёв тепиши ҳақида кўрсатма бергандим. Аммо у ҳам майдонда йўқ бўлгани сабаб Лима Круз масъулиятни бўйнига олди. Бироқ, у ҳам бундан фойдалана олмади.

- Хусайин Норчаев ва Дилшод Саитовларнинг жароҳатлари жиддийми?

- Норчаев машғулотларга қўшилди. Кейинги ўйинларга тайёр бўлиши керак. Дилшод Саитов финалда бир оз жароҳат олганди. Ўзи умуман бугун кўп футболчиларни ротация қилдик. Марконинг жароҳати бўйича шифокорлар билан гаплашамиз.

- Сўнгги турда "Олимпик" билан ўйнайсизлар. Ротациялар ушбу кўп югурадиган жамоа билан ўйинга футболчиларнинг жисмоний имкониятларини сақлаб қолиш учун амалга оширилаяптими?

- "Олимпик"нинг барча футболчилари кўп югуради. Улар билан ўйинда ҳам ижобий натижа учун майдонга чиқамиз. Навбатдаги турда "Нефтчи" ҳам осонликча таслим бўлмайди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика