Latest news

23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  23 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   0 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  0 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  4 22:45"Штутгарт" — "Бавария". Германия Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:40"Аланяспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  33 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  10 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  17 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  26

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди" News

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин эгаллаган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




- Ўйин ҳақида

- Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Албатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар курашади деб ўйлайсиз? "Пахтакор" билан кетма-кет 2 ўйинда қатнашдингиз, айнан "шерлар"ни фаворит дея оламизми?

- Ўтган йили "Пахтакор" ҳаммадан устун" дер эдик. Бу йил ушбу гапни ишонч билан айтолмайман. Бундан ташқари, бошқа жамоаларнинг мақсади жуда катта. Олдиндан қайсидир жамоани чемпион сифатида кўрсатиб бўлмайди, буни мавсум давомида билиб оламиз.

- Трансфер ойнаси 12 мартга қадар очиқ. Ҳужум чизиғи бўйича сизда танлов йўқ. Умуман, таркибга янги футболчилар жалб қилинадими?

- Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Агар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кунни ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани мавжуд таркиб билан тугатсак керак.

- Файсал Траорени ўтган мавсум ҳам таркибда сақлаб қолмагандингиз, бу йил ҳам шундай бўлди. Бу савия билан боғлиқми?

- Файсал Суперлига даражасида ўйнамаган. Шунинг учун биз уни Пролига жамоасига ижарага бердик. Агар ўзини яхши тарафдан кўрсатса, кейинги мавсум жамоага қайтарамиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика