Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Рўзиқул Бердиев: "Осиё чемпионлар лигасида финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз. Жорий мавсум клубимиз чемпионликни қўлга киритиш учун жиддий ёндашган" News

Рўзиқул Бердиев: "Осиё чемпионлар лигасида финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз. Жорий мавсум клубимиз чемпионликни қўлга киритиш учун жиддий ёндашган"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берди.

- "Насаф" жамоаси иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди? Йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?

- Биз тайёргарлигимизнинг асосий қисмини ўзимизнинг қароргоҳимизда ўтказдик. Базамизда барча шароитлар бор. Хориж мамлакатларида йиғин ўтказишдан кўра, ўзимизнинг қароргоҳимизда машғулот ўтказганимиз қулайроқ. Йилдан-йилга ушбу тажрибани такрорлаб келяпмиз. Бу самара беряпти. Йиғинлар давомида иккита назорат учрашувида ҳам иштирок этдик. "Спартак" билан бўлган ўртоқлик ўйинини ҳисобга олмаганда, сабаби "Спартак" жамоасининг ўзи бизга таклиф билан чиқди. Биз сафарда ўртоқлик ўйинини ўтказишни режа қилмагандик. "Шўртан" ва "Динамо" жамоалари билан назорат баҳсида иштирок этдик. Ушбу учрашувлар орқали "Пахтакор"га тайёргарлик кўргандик. Мавсумнинг иккинчи қисми ҳам бошланди. Барчаси бизнинг режамиз бўйича кетмоқда.

- Ёзги трансферлар ойнасида "Насаф" бир нечта футболчиларни ҳарид қилди. Жамоангизнинг трансфер кампанияси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизда шаклланган таркиб бўлишига қарамай, бир нечта ўзгаришлар қилдик. Бунинг асосий сабаби жароҳатлар бўлди. Позицияларни кучайтириш ҳам керак эди. Жамоамизни тарк этган Чогадзенинг позициясига Чоловични таклиф қилдик. Ислом Кенжабоевнинг жароҳати сабабли эса Суданлик футболчи билан шартнома имзоладик. Алибек Давронов ҳам мавсум якунига қадар сафга қайтмайдиган бўлди, унинг позициясини ёпиш учун ҳимоячиларни излай бошладик. Менинг фикримча, муносиб ҳимоячиларни ўз сафимизга қўшиб олдик.

- Грузиялик футболчи Темур Чогадзе жамоани кутилмаганда тарк этди. Темур дастлабки кўпчиликда яхши таассуротлар қолдирган эди. Чогадзенинг жамоадан кетишига нима сабаб бўлди?

- Чогадзе кейинчалик жамоага қўшилиб кета олмади. Кўпгина учрашувларда захирада қолиб кетди. Футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиши унга фойдалироқ бўлишини тушунди. Бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак, Темур ҳақиқатдан ҳам жуда иқтидорли футболчи ва индивидуал жиҳатлама жуда кучли футболчи, аммо унинг "Насаф"даги ишлари юришмади.

- "Насаф" сўнгги йилларда легионерлар бўйича кўп адашди. Янги легионерлар Стефан Чолович ва Валентин Юэлларнинг ҳарид қилинишига асосий сабаб нима бўлди? Ушбу футболчилар қайси жиҳатлари туфайли сизга маъқул келди?

- Дастлабки сабаб, уларнинг позиция томонлама бизга маъқул келгани бўлди. Айнан шу позицияларда биз ўйинчи излаган эдик. Чап қанотда Ойбек Бозорор ҳаракат қилса, ўнг қанотда ҳам шундай бир футболчи керак эди. Шунингдек, икки футболчи ҳам эркин агент сифатида жамоамизга келиб қўшилди. Биз янги футболчилар учун катта ҳаражат қилишни истамаётгандик.



- Жароҳатланган Алибек Давронов ва Ислом Кенжабоевларнинг ҳозирги ҳолати қандай? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

- Алибекнинг жароҳати нафақат "Насаф" учун, балки Олимпия терма жамоамиз учун ҳам катта йўқотиш бўлди. Кенжабоев ҳам биринчи давра охирида жароҳати безовта қилаётганини айтди.

- Яқиндагина Осиё чемпионлар лигаси мусобақасига қуръа ташланди. Қуръа натижалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Қуръа натижаларидан қониқдингизми?

- Янги мусобақа ташкил этилди. Элит лига қўшилди, бу қанчалик тўғри эканлигини билмадим тўғриси. Менинг фикримча, Элит чемпионлар лигасидаги жамоалар ва ОЧЛ 2 мусобақасида жамоаларнинг ўртасидаги фарқ катта эмас. Бизнинг рақибларимизга тўхталадиган бўлсак, биз Иордания футболи билан яқиндан танишиб олдик. Икки йил давомида "Ал-Веҳдат", ўтган мавсумда эса "Ал-Файсали" жамоаси билан тўқнаш келдик. "Шабаб Ал-Аҳли" клуби қандай жамоа эканлигини биламиз. Ўзимизнинг йигитларимиз ҳам ушбу клубда фаолият юритган. БАА чемпионати даражасидан ҳам хабардормиз. Фақат Кувайт жамоасига бизга нотаниш. Ушбу мамлакат футболи ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. "Кувайт СК" клуби ҳозирча биз учун ноътаниш жамоа. Бизнинг рақиблар бироз жиддийроқ кўринаётгандек. Биз 4-5 йилдан буён бундай мусобақаларда стабил иштирок этиб келмоқдамиз ва футболчиларимиз ҳам халқаро майдонда яхши тажриба тўплашга улгуришди. Ушбу мусобақа ҳам биз учун омадли бўлишига ишонаман.

- Янги мусобақа, яъни Элит чемпионлар лигаси ташкил этилгани "Насаф"га кўпроқ фойдами ёки зарар? Осиёнинг гранд клублари Элит чемпионлар лигасида иштирок этади, бу эса "Насаф"га ОЧЛ 2 мусобақасида яхшироқ натижа қайд этишга имконият беради.

- Ўтган йилги форматдаги ягона мусобақа анча қизиқроқ эди. Ўтган мавсумда биз "Ал-Айн" билан баҳслашдик, "Навбаҳор" эса "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" каби кучли жамоаларга қарши ўйнади. Ушбу баҳсларда икки жамоа ўртасида катта фарқ сезилгани йўқ. Биз "Ал-Айн" билан "Навбаҳор эса "Ал-Ҳилол" билан муроса кўчасини танлашди. Менга жамоалар фарқ катта эмасдек туюлди. ОЧЛ 2 мусобақасида финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз.

- Кузда жамоангизни жуда зич тақвим кутиб турибди. Осиё чемпионлар лигаси, Суперлига ва терма жамоа йиғинлари. Зич тақвим жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Биз айнан шу сабабли, икки таркибга эга бўлишга ҳаракат қилдик. Ўша вақтга келиб, яхши спорт формада бўлишимиз керак. Ўйинларнинг аҳамиятига қараб, ўзгаришларга қўл уришимиз мумкин. Муҳим даражали ўйинлар бизни кутиб турибди.

- "Насаф" чемпионатда яққол пешқадам. Жамоангиз ушалмаган орзусига секин-асталик билан яқинлашиб келмоқда. Чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирсангиз?

- "Насаф" ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, лекин бу йил клубимиз чемпионлик учун жиддий киришди. Шу мақсад учун барча шароитлар тақдим этилди. Мақсадимиз сари интилишда давом этамиз. Чемпионликга яқин келдик дея олмайман, ҳали мавсум якунлангани йўқ. Ҳар бир учрашув биз учун финалдек.



- 2022 йилда мавсумда "Насаф" жамоаси чемпионат якунланишига бир нечта тур қолганда мусобақада пешқадамлик қилаётган эди, аммо якунда жамоангиз аламли тарзда чемпионликни қўлдан бой берганди. Жорий мавсумда ҳам 2022 йил сценарийси такрорланиб қолмайдими?

- Йилдан йилга тажриба ошиб боради. Бу нарса бўйича йигитлар билан гаплашиб боряпмиз. Бу руҳиятга боғлиқ бўлган масала. Шу сабабли, биз ҳар бир рақиб ва учрашувга жиддий ёндашишимиз керак. Керак бўлса футболчилар билан яккама-якка суҳбат олиб боряпман.

- Сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичидаги юришини бошлайди. Гуруҳдаги рақиблар ва саралашдаги имкониятлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бир нарсани бемалол айта оламанки, футболимиз даражаси сўнгги йилларда анча ўсди. Бу гуруҳдаги рақиблар билан бемалол рақобатлаша оламиз. Ўзбекистон кейинги босқичга чиқишига шубҳам йўқ.

- Ўтган мавсум якунида "Насаф"га мавсум учун 5 баҳо қўяман дегандингиз. Жорий мавсум биринчи давра учун жамоангизга қандай баҳо берасиз?

- 4 баҳосини қўяман. Биз биринчи даврада анча кўпроқ очко тўплашимиз мумкин эди. Кўпгина вазиятларда очко йўқотдик.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика