Latest news

22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  43 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз"

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди.

- Бугун икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда йигитларга таъкидлаган эдимки, ўйинни асло бўшаштирмаслик кераклигини. АГМК жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашадиган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, Фарғонада бўлиб ўйин ҳақида ҳам гапирган эдим, АГМК ўша ўйинда 10 киши бўлиб, дурангга эришган эди. Иккинчи бўлимдаги суст ҳаракатларимиз бугунги дурангга асосий сабаб бўлди. Афсуски, тайёр ғалабани қўлимиздан чиқариб қўйдик. Албатта бугун аксарият футболчиларимизда толиқиш ҳам сезилди.

 Ўзингизга маълум, кўплаб ўйинчиларимиз терма жамоаларимиз сафида тўп тепишди, яна узоқ йўл, буларнинг ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун иккинчи бўлимда янада кучлироқ ўйин кўрсатиш уларга қийин бўлди. Асосан мана шулар бугунги дурангга сабаб бўлди.

Мақсуд Каримов ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз учун жуда қадрли бўлган футболчимиздан жуда миннатдормиз. У анча йил жамоамиз таркибида тўп тепди. Клубимизга ўз умрининг энг навқирон ва жўшқин вақтларини берди. Ютуқларимизга салмоқли ҳиссасини қўшди. Биз мураббийларга яқин кўмакчи бўлди. Каримов нафақат етакчи футболчимиз, балки яқин инсонимиз сифатида ҳаммамиз учун қадрлидир. Шу ўринда клубимиз раҳбариятига таклиф билдириб қолардим, имкон бўлса, Мақсуд Каримовни жамоамизда олиб қолиш керак, унга биронта иш бериш керак. У ўзига юклатилган ҳар қандай ишни уддалай олишига ишонаман, жумладан мураббийликни ҳам. Ундан яхшигина мураббий чиқади. Биз Мақсуд Каримовдан жуда миннатдормиз, - деди мутахассис.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика