Latest news

20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  0 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  11 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  3 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  3 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози ва футболчиси иштирок этди.
"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Мавсумнинг биринчи ўйини. Барчада баҳсга қизиқиш юқори. Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. ОЧЛдаги асосий мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз. Ўйлайманки жамоа эртанги баҳсга тайёр. Таркибдаги барча футболчилар тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Расмий ўйин барибир ўртоқлик ўйинларидан фарқ қилади. Ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Шерзод Аъзамов.

"Рақибимиз ҳақида фақат илиқ фикрларни билдираман. Сабаби улар Баҳрайн чемпиони, яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Эртага биз учун енгил ўйин бўлмайди. Таркибида деярли ёш ўйинчилар йўқ. Барчаси маҳоратли ва тажрибали футболчилар", - дейди Рўзиқул Бердиев.  

- Рақиб мураббийи сизларни ўрганиб чиққанини айтди. Эртага "Ал Ҳидд" қандай ўйнайди деб ўйлайсиз*?
- Биз ҳам уларни ўргандик. Улар асосан сафар ўйинларида кўп очко олишган. Эртага ҳимояда ўйнашади деб ўйламайман.



- Жамоа учта фронтда кураш олиб боради. Мавсум бошига қадар янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Агар ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқсак таркибга янгилар қўшилиши мумкин ёки олий лига олдидан беш-олти нафар футболчини қўшиб олишимиз мумкин. Туркиядаги йиғинга бир қатор ёшларни жалб қилдик. Уларга эътибор қаратишимиз керак.

- Эртанги баҳсдан олдин жароҳат олганлар йўқми?
- Элдорбек Суюнов Туркиядаги йиғинда жароҳат олди. Шу боис эртага майдонга тушмаса керак. Таркибмизда Санжар Қувватов ва Умиджон Эргашев каби кучли посбонлар бор. Бу бизга катта муаммо бўлади деб ўйламайман.

- Акмал Шораҳмедов борасида нима дея оласиз?
- Шуҳрат Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячисини олдик. Акмал Шораҳмедовга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. У тажрибали футболчи ва профессионал. Менимча Шуҳрат ва Акмал бир хил савиядаги футболчилар.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга нима деган бўлардингиз? Стадион силарга ноқулайлик туғдирмайдими?
- Йўқ. Бу стадионда кўп ўйинлар ўтказганмиз. Қаршида бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ўйнаяпмиз. Шу боис ўз майдонимизда ўйнаяпмиз дея оламиз. Қашқадарёлик мухлисларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин, Тошкентга келиш борасида. Бироқ бизга ҳеч қандай таъсири йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика