Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  159 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди" News

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"

ОЧЛ 2 турнири тўртинчи туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Кўп гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Биринчи ўтказиб юборган голимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Бундай ўйинларда ҳужумда самаралироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Нечадир ўйиндан буён ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ўйнай олишмаяпти. Асосий сабаб, биринчи голдаги хатомиз ва ҳужумдаги суст ўйинимиз", - деди Рўзиқул Саъдуллаевич.

- Меҳмон жамоа бош мураббийи "Насаф" жамоаси марказни бой бериб қўйганидан фойдаланиб кетдик деб айтди. Бугун жамоангиз майдон марказида намойиш этган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Ушбу фикрларда қанчалик ҳақиқат?

- Ғалаба қозонгандан сўнг ҳамма нарса дейиш мумкин. Менинг фикримча, улар бугун ўртада устунликка эриша олишмади. Рақибимиз балки 5-3-2 тактик услубида ўйнагани сабабли шундай деяётгандир. Танаффусга қадар қанотлардан уюштирилган ҳужумларимиз хавфлироқ кўриниш олди. Ўз устунликларимиздан тўғри фойдалана олганимизда, натижа бугун бошқача бўлиши мумкин эди.

- "Насаф"нинг чемпионлиги йигитларга руҳий томонлама қандай таъсир қилди?

- Соврин ютилганидан сўнг йигитларга қандай мотивация бериш қийин эканлигини яхши биламиз. Буни оддий инсон ҳам ҳис қила олади. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонлама имкон қадар яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қилдик, лекин бу ўз самарасини бермади.

- Энди гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бугунги тўқнашувдан кейин, имкониятларимиз кескин камайиб кетди. Энди ўзимизни имкон қадар муносиброқ кўрсатишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш, энди ўзимизга боғлиқ эмас. Плей-оффга чиқиш анча қийин бўлди.

- Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам Голбаннинг айби бор эди. Игорнинг захирага олинишига голлардаги хатолар сабаб бўлдими?

- Ҳимоячи бундай хатоларга йўл қўймаслик керак. Биз бугун жамоа бўлиб ютқаздик. Айнан кимдирнинг хатосини таъкидлаш ўтиш, нотўғри деб ўйлайман. Футболчиларнинг ўзига ҳам алоҳида дакки бердим.

- "Шабаб Ал Аҳли" сафида 17та легионер бор экан. Улар моддий ва ўйин жиҳатидан кучли жамоа эканлигини айтиб ўтгандингиз. "Насаф" БАА жамоасини мағлуб эта олган эди. Сизнингча бугунги рақиб Дубай жамоасидан кучлироқ эдими?

- Йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги энг кучли жамоа "Шабаб Ал Аҳли". Якунда ҳам Дубай жамоаси буни исботлай олади. Иордания жамоасини ҳам кучсиз дейиш нотўғри. Сафарда мағлуб бўлганимиз, "Ал Ҳуссейн"га қўшимча ишонч берган бўлиши мумкин. Ўйин суратига қарайдиган бўлсак, бугун дуранг натижаси қайд этилиши керак эди. Бироқ рақиб ғалабани илиб кетди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика