Latest news

09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  12 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  10 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  7 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  36 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  9 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  3 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” - ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож жамоа эмас" News

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” - ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож жамоа эмас"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.


- Бугунги учрашувда ҳакамнинг қарорлари кўп вазиятларда рақибимиз фойдасига ҳал бўлди. Бизга эса ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилмади. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, “Локомотив” жамоасининг ғалабасини тан оламан. “Локомотив” кучли жамоа, буни тан олиш керак. Бундай жамоа ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас.

Учрашувда рақибимиз ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоларидан унумли фойдаланишиб, голлар уришга эришди. Дастлабки бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдаги таркибимизда бўлган ўзгаришга тўхталадиган бўлсам, Шерзод Аъзамовни алмаштиришга мажбур бўлдик, унда чарчоқ аломатлари сезилди ва тезкор ҳаракат қиладиган Дониёр Нарзуллаевни майдонга туширдик.

Иккинчи голимиз тоза гол эди, ҳеч қанақа ўйиндан ташқари ҳолат ҳам йўқ эди. Аммо учрашув ҳаками Бобур Абдуҳолиқовни қўли билан ўйнади деб, голни ҳисобга олмади. Бунда ҳам ҳакамнинг қарори тушунарсиз бўлди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика