Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти” News

Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти”

“Насаф” – “Динамо” (3:0) учрашуви якунига етгач, ташкил этилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-“Динамо” жамоасини ўрганиб чиққанимизда шу нарсага амин бўлдикки, бу жамоа ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилади. Меҳмонларимиз аввал бешта ҳимоячи билан ҳам ўйнаганини кузатганмиз ва хатога йўл қўйишмаганди. Бугун ҳам биз улардан шундай ўйин кутган эдик, аммо бугун ундай бўлмади. Тезкор гол киритганимиздан кейин бизни вазифамиз анча енгиллашди. Бугун йигитларимиз завқ билан ўйнашди, ўйлайманки бу мухлисларимизга ҳам манзур бўлди.

Жасур Ҳасанов қандай қилиб саксон дақиқа тезкор ўйнаяпти? Жасур Ҳасанов “Қизилқум” жамоасида қандай шуғулланганидан хабарим йўқ. У бизнинг сафимизга қўшилганда, жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас эди. Биз унга қўшимча машғулотлар ва  юкламалар бердик. Мақсадимиз унинг жисмоний ҳолатини яхшилаш эди. Чунки у жисмоний томондан тикланса, ундан кўп нарса кутса бўлар эди. Фойдаси кўпроқ бўларди. Натижада бундай машғулотлар ва юкламалардан сўнг у биз кутган даражага эришди. У қанчалик биз учун фойдали ўйинчига айланганини кўриб турибсиз.

Мавсумнинг сўнги ўйинларини нега суст ўтказамиз? Агар фикрингиз тўғри бўлса, бу ҳолатни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Тўғри, мавсум охирида юқори ўринлар учун кураш кескин тус олаяпти. Биз ҳам охиригача курашамиз.

“Машъал”га қарши учрашувга қандай тайёрланамиз? Биз бўлажак ўйинга бугун ўйиндан кейиноқ, кийиниш хонасидан бошлаб юбордик. Тўғри, “Машъал” биз билан доимо қаттиқ курашади ва бунга жиддий тайёргарлик кўради. Бизни доимо улар асосий рақиб сифатида кўради. Биламиз, бизга осон бўлмайди. Шунинг учун энди бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилади.

Кейинги ўтказган учрашувларимизда бизга жиддий қаршилик қилган жамоа, бу “Динамо” бўлди. Ҳисоб йирик бўлган бўлсада, уларни мағлуб этишимиз қийинроқ бўлди.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика