Latest news

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимдаги ишлар ҳеч қайси жамоага ярашмайди" News

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимдаги ишлар ҳеч қайси жамоага ярашмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Сўғдиёна" билан ўйналган дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

- Рақибнинг хоҳиши қандайлигини кўрдик - бир очко. Мақсадимиз уларнинг режасини бузиш бўлганди. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси енгилроқ ўтарди. Ўйин "Сўғдиёна"нинг кутганлари асосида кетди. Улар қарши ҳужумларда ўйнашини билгандик ва буни йигитларга ҳам таъкидлагандик. Шунинг учун керакли пайтда гол уриб, рақибнинг режаларини чипакка чиқаришимиз керак бўлганди. Лекин бу амалга ошмади. Уларнинг дуранг учун қанчалик вақт чўзганини айтмаса ҳам бўлади. Иккинчи бўлимдаги ҳаракатлар - ҳеч қайси жамоага ярашмайди.

- Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Бу ҳолатлар ҳам бизнинг ўйинимизга таъсир қилди. Етакчиларимиз йўқ эди. Насруллаевнинг кутилмаганда жароҳат олиб ўйиндан чиқиши режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамасдан иккинчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида босим уюштира олдик. Лекин яхши вазиятларни голга айлантира олмадик. Шерзоднинг бурни озгина шикаст еган. У "Ал Файсали"га қарши ўйинда жамоага ёрдам беришига умид қиламиз.

- "Сўғдиёна" 11-ўриндаги жамоа, "Насаф" эса ОЧЛда ўйнайди. Халқда шундай фикр бор, "Насаф" кучлилар билан кучли ўйнайди, ўртамиёналар билан ўртамиёна. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Бу фикрни чуқурроқ қарасак, кучли жамоалар биз билан ўйинда ҳужумга ўтишга ҳаракат қилади. Кучсиз жамоалар билан бугунги ҳолатлар кўп бўлди, бундай пайтда жуда қийин бўлади - зич ҳимоя, темпни ўлдириш, вақтни чўзиш. Шу сабабли баъзи бир енгил жамоалар билан ўйинда қийналамиз. Аслида шундай пайтда биз вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Яримта ёки тўлақонли вазиятлардан қанча эрта фойдаланиб олсак, ўйинимиз шунчалик енгил бўлади. Бугун буни амалга ошира олмадик.

- Бошкович Сизнинг бугунги ғоянгизни англаб олган десак бўладими? Ҳар ҳолда у бир вақтлар Сизнинг қўл остингизда ўйнаган.

- Бошкович мени устоз деб билмаса керак. Ёрдамчи мураббийлигимда кам вақт бўлса-да, ишлаганмиз. Бош мураббий бўлганимда у жамоадан кетганди. У бизнинг ғоямизни ўрганиб чиққан ва устунлик қилган деб ўйламайман. Кўплаб жамоалар бизга қарши шундай услубни танлаб, ғолиб бўлиб кетди ёки дурангга эришди. Шу сабабли ғоямизни ўрганиб чиққан деб ўйламайман. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда бундай гаплар бўлмасди.

- Ушбу йилдаги Суперлига мавсумидан кўнглингиз тўлдими?

- Йўқ, бундан ҳам яхшироқ қатнашишимиз мумкин эди. Айрим ўйинларда бизга барқарорлик етишмади. Барибир медалларга эришишимиз керак. Бу биз учун ютуқ бўлади. Ушбу мавсум биз учун олдингиларидан ҳам кўра яхшироқ ўтди дея оламан.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика