Latest news

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  31 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди"

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Садд" учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчага ҳайрли кеч! Бугун ўйинни яхши ташкил қилдик. Рақибнинг кучли тарафларини ҳам ёпишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳужумда яхши ўйнадик. Бу ерга келишимиздан мақсадимиз анчагина жиддий эди. Ўйлайманки, буни ўйинларимиз билан кўрсатяпмиз.

Кеча ҳам айтгандим, ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак, деб. Бу нарса амалда бугун исботини топди. Бу руҳият билан боғлиқ масала. Ўйлайманки, ушбу ўйиндан сўнг барчаси янада яхши бўлади". 

Акмал Мозговой: "Бугун яхши жамоани ютдик деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ташкил қила олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Келаси ўйин ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Савол: Акмал, сиз ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланасиз. Лекин фақат бугунмас, аввалги ўйинлардам ҳам шундай эпизодлар бўлдики, сизда кўп яхши имкониятлар бўляпти, бугун ҳам иккита гол урдингиз. Бу нарсалар мураббий кўрсатмасими?

Акмал Мозговой: "Мураббийимиз ҳам айтади, кўп ҳолатларда кимдир олдинга борса, кимда орқада қолиш керак, деб. Вазиятга қараб ўйнаймиз. Айрим ҳолатларда ўзим чиқяпман".

Rating: +113   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика