Latest news

01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  1 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  2 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин" News

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин"

"Насаф" - "Пахтакор" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугун бизлар ғалаба учун курашдик. Футболчиларимиз курашишди, интилишди. Бу учун уларга раҳмат айтаман. Ўйин битта голга қадар давом этди. Улар гол киритгач учрашув тақдири ҳал этилди.

Артур Геворкяннинг ёмон ўйнагани сабаб унда кичик жароҳат бор эди. "Динамо"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шунга қарамай Геворкян бугун ўйнади ва жонбозлик кўрсатди. Геворкянга жасорати учун ҳам тасанно дейиш мумкин. Артур жамоамизнинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборганди. Фақатгина кеча ўйин олдидан жамоамиз билан бир гуруҳда шуғулланганди.

Шунингдек, асосий дарвозабонимиз Элдор Суюнов ҳам жароҳати боис жамоамизга кўмаклаша олмади. Бу нарса ҳам мағлубиятга ўз таъсирини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Гадоев? Биз сўнгги ўйинларда кўп маротаба Гадоевни алмаштирдик. Сабаби унинг ўйинидан қониқмаяпмиз. Агарда бирор мухлис унинг ўйинини мақтаса, демак у футболни яхши тушунмас экан. Балки уни бизга эътирози бордир, билмадим. Агарда Гадоевни жамоамизда нимадир қониқтирмаётган бўлса, биз бемалол унинг ўрнига бошқа футболчи излашимиз мумкин. Шоҳруҳ Гадоевнинг бошқа қарори бўлса биз унга қаршилик кўрсатмаймиз", - деди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика