Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  8 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  4 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

Осиё Чемпионлар Лигаси "D" гуруҳи 6-тур "Насаф" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисми бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи иштирок этишди.

"Эртанги ўйин ҳал қилувчи баҳс. Ғалаба бизларни кейинги босқичга олиб чиқади. Бу учрашувга тайёрмиз. Биз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳдаги кейинги ўйин натижаси биз учун муҳим эмас. Биз фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз", - дея гап бошлади "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

"Ал Аҳли" жамоасини нега ҳали ҳам Қаршига етиб келмагани сабабини аниқ билмаймиз. Клуб чартер рейс орқали 4-5 соат ичида етиб келади. Бу катта ташвиш туғдирмайди деб ўйлайман. Биз уларни имкон қадар яхши ўргандик. Саудиядаги ўйинни ҳам чуқур таҳлил қилдик ва тегишли хулосаларни чиқардик. Бу баҳсда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз" - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати? Ҳозирда футболчи ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис биз Шерзод Аъзамовни ўнг қанотда ўйнатишга мажбур бўлмоқдамиз. Эртага Муҳаммадиев захирада қолиши ҳам мумкин. Мақсуд Каримов қайси позицияда ўйнайди? У аслида марказий ҳимоячи. Лекин баъзида уни таянч зонасида ҳам ўйнатиб турамиз. Ҳозир шуни айтишим мумкинки, эртага Мақсуд Каримов майдонга тушади. Қолганини эртага биламиз. Ҳужум чизиғидаги муаммолар ҳақида сўнгги пайтларда бот-бот гапиришмоқда. Бу борада ўз имкониятларимиз доирасида иш олиб бормоқдамиз. Ҳужумчилар муаммоси бу бутун ўзбек футболидаги энг оғриқли нуқта ҳисобланади ", - дейди Рўзиқул Бердиев.



Мақсуд Каримов: "Эртага бутун ўзбек ҳалқи учун катта байрам. Осиё чемпионлар лигасида қатнашиб шуни билдикки, бу жуда юқори савиядаги мусобақа. Эртанги беллашувда биз ғалаба қозониб бутун ўзбек халқини хурсанд этмоқчимиз".


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика